Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Дон Карло яна «Реал» билан ёки Анчелотти Мадриддан қўнғироқ бўлгач, бир сония ҳам иккиланмади

Баҳо:
+ | -

Ҳа, италиялик мутахассис Карло Анчелотти «Эвертон»даги катта лойиҳадан воз кечиб, «Реал» бошқарувини қайта қўлга олди. Дон Карло аввалги чоршанба оқшоми Мадридда Флорентино Перес билан учрашиб, 3 йиллик шартнома остига имзо чекди (унга кўра, йилига 6 миллион евро миқдорида маош олади) ва расман «Қироллик клуби»нинг янги бош мураббийи сифатида дарҳол матбуот анжуманида иштирок этди. Тадбир бошида «Реал» раҳбарияти номидан Эмилио Бутрагеньо сўзга чиқиб, Анчелоттига мурожаат қилди: «Карло, яна бир бора клубга хуш келибсиз, дейишдан мамнунман. Мадридликлар сизни жуда яхши кўришади. Бу ерда амалга оширган ишларингиз таҳсинга лойиқ, албатта. Жумладан, ЧЛнинг 10-кубогини эътироф этмасликнинг иложи йўқ. Энг яхши тилакларимиз сиз ва оилангизга! Уйингизга хуш келибсиз». Шундан сўнг Анчелотти журналистларнинг турли саволларига жавоб берди.

Тайинлов ва фахр

- Президент Флорентино Перес ва Хосе Анхелга раҳмат. Сизлар билан шу ерда кўришиб турганимдан хурсандман, ўзимни уйдагидек ҳис қиляпман. «Реал» билан биринчи даврда эришган ютуқларни такрорлашга бор куч ва ғайратимни сарфлайман. Фаолиятимнинг ўша  босқичидан фақат ёрқин хотиралар қолган. «Реал»га мураббийлик қилиш нимани англатишини яхши биламан. Ваъда бераман, масъулияти баланд бу ишни катта завқ ва қувонч билан бажараман, бор салоҳиятимни ишга соламан. Зиммамга қандай масъулият тушишини тўғри тушуниб турибман. Қайтараман, «Мадрид»ни бошқариш - фантастика. Зеро, гап дунё футболидаги энг яхши клуб ҳақида кетмоқда. Бу ерда бошқа жойлардагига нисбатан кўпроқ масъу­лият борлиги - одатий ҳол. Қисқаси, барчасини яқин ўтмишдаги каби қабул қиламан. Умуман, «Мадрид»дан қўнғироқ бўлгач, бир сония ҳам иккиланганим йўқ.

Рамоссиз жамоа тузиш

- «Реал Мадрид» ҳар қандай ҳолатда, нима бўлишидан қатъий назар, барча турнирларда фақат ва фақат ғалаба учун ўйнайди. Демакки, клуб ҳамиша энг яхши таркиб билан курашиши шарт. Рамосга келсак, ҳозиргина келдим ва ҳали раҳбарият билан турли масалаларни муҳокама қилишга улгурганим йўқ. Қайтишим жуда тез содир бўлди, ҳаттоки, футболчилар билан гаплашиб кўрмадим ҳам. Уларнинг кўпларини яхши биламан ва яна бирга ишлаш имконияти туғилганидан хурсандман. Келажакни қандай тузамиз? Буни яқин кунларда режалаштирамиз, албатта.

Мбаппе каби катта юлдузларга эҳтиёж

- Катта ижрочилар муваффақият қозониш имкониятини оширишади, албатта, аммо жамоада мувозанатни ушлаш, сифатли, ҳамжиҳат ўйнашга қодир таркиб шакл­лантириш ҳам муҳим. Албатта, индивидуал жиҳатдан кучли ўйинчилар қўшимча куч бағишлашади, аммо футболчиларни аввало, жамоавий ҳаракатга йўналтириш мақсадга мувофиқ, барибир.

Жамоа услуби

- «Мадрид» анъаналарига кўра, ёрқин ва шиддатли футболни йўлга қўйиш талаб этилади. Сўнгги йилларда футбол анча ўзгарди, энди у янада тажовузкор ва уюшқоқ кўриниш олди. Шунингдек, баъзи қоидалар ҳам бошқача. Аммо «Мадрид»да ҳаммаси ўзгаришсиз - ҳужумкор ва ёрқин футбол. Клуб мухлислари биринчи навбатда, шуни талаб қилишади, тарих ҳам.

Таркибга ёндашув

- Таркибга ёндашувим? Қайтараман, бу ҳақда ҳали ҳеч ким билан гаплашмадим. Ҳозирги таркиб футболчиларини яхши танийман. Шу билан бирга иккинчи жамоадаги истиқболли йигитларни ҳам, ижара сафарига юборилган ўйинчиларни ҳам биламан. Имкониятимиз катта. Ҳозир клуб ишлари билан хотиржам ҳолда танишиб чиқсам, бас. Эслатишим керак, клубда биринчи марта ишлаганимда, «Кастилья»дан 4 нафар футболчини «асосий»га тортдик. Булар - Мората, Начо, Каземиро ва Хесе. Муҳими, улар ўйнаб кетишди. Қолаверса, Карвахаль ҳам бор эди. Яқин кунларда янги мавсумга қандай тайёрланиш режасини тузамиз ва шунга қараб иш тутамиз.

Фахрийларга муносабат

- Бэйл, Иско, Марсело каби фахрийлар билан яхши муносабатдаман. Улар ҳамон «Реал» аъзолари ва бу факт ҳар бирига туртки бериши керак. Ҳа, барчаси майдонда кўринади. Демакки, фахрийлар яхши тайёргарлик кўриб, мураббийлар штабига «Мадрид» учун ўйнашга муносиб эканликларини исботлашлари керак.

Президент билан суҳбат

- Пересни бу ерга келишдан бироз олдин кўрдим, биз қисқа гаплашдик. Унга таклиф учун миннатдорчилик билдирдим, чунки яна бу ерда эканлигимдан чинакамига бахтиёрман. Ишни энди бошлаяпмиз ва барчасини «Мадрид»га максимал даражада фойда келтирадиган даражада йўлга қўйишни истаймиз.

«Мадрид» келажаги

-  Карло Анчелотти 6 йил олдинги мураббий эмас. Ҳа, маълум маънода ўзгардим. Асосийси, яна 6 йиллик тажрибам бор - ижобий ҳамда салбий. «Эвертон»да мени яхши кутиб олишди, анча уюшқоқ жамоа туздик, аммо у ерда муваффақиятга эришолмадим. Факт шуки, ёмон тажриба ҳам мукаммаллик сари боришингизда қўл келади. «Реал» таркибига тўхталсам, у жуда яхши. Ахир ихтиёримизда Кроос, Бэйл ва Бензема каби тажрибали футболчилар ва Родриго, Винисиус, Вальвердедек буюк иқтидорлар бор. Қисқаси, таркиб сифатли. Бироқ вазиятни яхшироқ ўрганиб чиққанимиздан кейин рўйхатни бироз қисқартиришга тўғри келади. Мураббийлар штаби? Яқин кунларда ҳаммасини обдон режалаштирамиз, шунчаки, бунга ҳали улгурмадик.

Яна Серхио Рамос масаласи

- Рамос «Мадрид» учун муҳим ўйинчи, бу жамоанинг ғалабалари пайти яққол кўзга ташланади. Албатта, Серхио билан алоҳида гаплашамиз. Унинг шартномаси мудатини узайтириш масаласида қи­йинчиликлар борлигидан хабардорман, аммо тўлиқ тафсилотлар билан таниш эмасман. Шундай экан, ҳозир бу ҳолат юзасидан аниқ гап айтолмайман.

Гол танқислиги

- Бензема мавсум давомида 30та эмас, 50та гол уриши керак аслида. Винисиус ҳам мунтазам рақиб дарвозасини нишонга олиши керак. Бинобарин, «Реал» ҳаммадан кўпроқ гол уришга қодир. Ҳозир бизда мавжуд ҳужумчилар барча зарур фазилатларга эгалар. Айниқса, Бензема билан яна бирга ишлаш онларини сабрсизлик билан кутяпман. У ўз ўйинини анча яхшилади ва энди зиммасига каттароқ масъулият тушади. Шунингдек, келажаги буюк ёш иқтидорларни ҳам унутмаслик керак. Тушунарлики, бизга кўп гол керак, демак, ҳужум тизими ва кучли менталитетни шакллантириш талаб этилади.

Мавжуд рақобат ҳолати

- Ишончим комил, ихтиёримиздаги футболчилар кучли рақобатга тайёрлар. «Реал» айни шу таркиб билан ЧЛ ярим финалига чиқди ва Ла Лига кубоги учун охиригача курашди. Ижара сафарига кетган ўйинчиларсиз!

Гарет Бэйлга далда

- У АПЛда оз ўйнади, лекин кўп гол урди. Майдонга тушган сўнгги ўйинларда жуда самарали ҳаракатланди. Унинг нималарга қодирлиги маълум. Агар Гарет яхши ўйнашга озгина туртки топса, шубҳасиз, энг яхши мавсумларидан бирини ўтказиши мумкин.

«Реал»га боғлиқ хотиралар

- Ҳаммасини яхши эслайман: ғалаба билан якунланган учрашувлар, унвонлар, қийин лаҳзалар... Мен келган ва кетган кун ҳам ёдимда. Мана, орадан 5 йил ўтди, лекин бу ерга қайтиш ўзгача, барибир. Ҳаммаси худди биринчи марта келганим каби. Фарқ битта - ўшанда ишончим бу қадар катта эмасди, энди ўзимни яхши ҳис қиляпман. Президент ва Хосе Анхель билан ҳам, мухлислар билан ҳам.

Зидан ишига ҳурмат

- Зизу ҳақида нима дейишим мумкин? У бир уриниш билан ЧЛда 3 марта ғолиб чиқди. Охиригача ажойиб ишлади. Бутун дунё Зизудан миннатдор бўлиши керак. Аммо футбол қоидаси шуки, мураббийлар кетишади ва бош­қалар келишади. У билан ҳали гаплашмадим, лекин албатта, гапини оламан. Сўнгги йилларда вақти-вақти билан хабар алмашганмиз, аммо мунтазам алоқа ўрнатиш имкони бўлмади. Зидан ҳақида нималар ёзишганини ўқиганим йўқ, унинг ўзи очиқроқ гапиргани маъқул. Футболчилар ўйнайдилар, журналистлар тафсилотларни ёзадилар. Бу масалада футболдаги 40 йиллик ҳаётим давомида ҳеч нарса ўзгармади. Буни тўғри қабул қилиш ва йўлда давом этиш керак. Зидан қандай талабларни илгари сурганию, нега кетганини муҳокама қилмоқчи эмасман. Чунки унинг президент билан қандай муносабатда бўлганидан бехабарман.

Азарнинг формаси, Роналдунинг қайтиш эҳтимоли

- Эден энг яхши ижрочилар қаторида, шубҳасиз. Ҳа, у бу ерда муаммоларга дуч келди ва ҳали ўзини максимал даражада кўрсатолмади. Лекин янги мавсум Азар потенциалини тўлиқ очиши мумкин. Криштиануга келсак, у билан яхши муносабатдаман, аммо бошқа клублар футболчилари ҳақида гапириш ноқулай. Унинг «Юве» билан шартномаси бор ва ҳозир қайтиш эҳтимолини муҳокама қилиш тўғри эмас. Билганим, Криш ҳамон жуда яхши савияда ўйнамоқда, голлар урмоқда. Тўғри, италиялик журналист «Криштианунинг фаолияти охирлаб қолдими?» - деб сўраганида, «Ҳа» жавобини бердим. Ахир илгари 50та гол урарди, ҳозир 30та. Ритм бир хил эмас. Умуман, у менга ҳеч қандай хабар юбормади.

Танқидни қабул қилиш

- «Мадрид»нинг мақсади ҳаммага аён: ЧЛ ва Ла Лигада ғалаба қозониш, Испания кубогини ютиш. Танқид яхши. Дунёда энг кўп кузатиладиган клубда ишлар экансиз, танқиддан қочишингиз амри-маҳол. Табиийки, ҳаммаси ҳар доим сиз истагандек силлиқ кечмайди. Муҳими, футболчилар, мураббийлар ва журналистларга ҳурматни сақлаб қолиш.

Кутилишича, 2024 йилгача мўлжалланган шартномага имзо чеккан Анчелотти бошчилигидаги мураббийлар штабидан Антонио Пинтус, Давид Беттони ва Альваро Арбелоа жой олишади. Айтиш жоиз, «Реал»нинг U-14 жамоаси якунланган мавсум Арбелоа бошқарувида ўз тоифасида Испания чемпиони бўлди.

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 16:00, 15.06.2021.
Ўқилди: 7330 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.