«Қалдирғочлар» бугун ўзларининг Анталия йиғини доирасидаги илк машғулотларини олиб боришди.
Машғулот «Blue waters» меҳмонхонасига тегишли, шундоққина отелнинг ёнгинасида жойлашган майдонда олиб борилди. Ранг-баранг машқларга бой бўлган тайёргарлик жараёни бир соатдан ортиқ вақт давом этди.
Даставвал, 22 нафар футболчи 11та жуфтликка бўлинган ҳолда тўп билан шуғулланди. Маълум вақтдан кейин тўрт гуруҳга ажратилган футболчилар комбинацион ва узун-узун пасли машқларни бажаришди. Иккага бўлинган ўткалиган ўзига хос ўйин бугунги машғулотни якунлаб берди.
Дарвозабонлар мураббийи Абдусаттор Раҳимов ўз шогирдлари билан қизиқарли машғулотларни олиб борди.
Миржалол Қосимов бошчилигида олиб борилган машғулот пайтда об-ҳаво ҳарорати таҳминан +15 даража илиқ атрофида бўлди ва бу футболчиларни машғулот жараёнидаги кайфиятини янада оширди. Айниқса, кеча Истанбулда гувоҳ бўлган қалин қордан сўнг бугунги об-ҳаво ҳарорати барчани завқлантирди.
Машғулотдан туширилган суратларни ушбу ҲАВОЛА орқали томоша қилишингиз мумкин.