Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Евро-2020. Илк турнинг эсда қоларли онлари

Баҳо:
+ | -

Евро-2020 турнирининг айни дамда биринчи тур учрашувлари ўз ниҳоясига етди. Мазкур турда биз бир қатор қизиқарли ўйинлар гувоҳи бўлдик. Шунингдек, турнинг илк ҳафтасидаёқ турли хил рекордлар қайд этилди ва кутилмаган ҳодисалар рўй берди. Ҳозир эса сизлар билан илк турнинг энг эсда қоларли онларини эслаб ўтамиз.

Енгилмас Италия

Мусобақанинг очилиш ўйинида Италия терма жамоаси Туркияни йирик 3-0 ҳисобида мағлуб этди. Гарчи, ушбу ўйин фақат бир жамоанинг устунлига ўтган бўлса ҳам, эслашга арзигулик бир қатор воқеалар содир бўлди. Булар Италиянинг сўнгги Европа чемпионатларида 2тадан ортиқ гол уролмай келиши анъанасининг барҳам топиши, шунингдек, "Скуадра Адзурра"нинг 28 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясини эслаб ўтиш зарур.

Эриксен воқеаси

Дунёни ларзага солган мазкур воқеа бутун футбол оммаси эътиборини тортди ва қайғуга солди. Ўйин пайти унинг юраги урмай қолиши, даниялик футболчиларнинг кўз ёши, ўйиннинг вақтинча тўҳтатиб қўйилиши, ҳаммаси қайғули, аммо футболга бўлган муҳаббатимизга заррача путур етказмади, чамамда. Боиси, айни шу паллада бутун дунё даниялик ярим ҳимоячини қўллаб-қувватлади. Футболчилар ижтимоий тармоқлар орқали унга аталган постлар қолдиришди ва ўз голларини унга бағишлашди. УЕФА ҳам бу паллада жим турмади. Уни ўша баҳснинг энг яхши ўйинчиси деб топди ва ассоциациянинг расмий саҳифаларида ҳам Кристианга соғлик тилаб, унинг ҳолати ҳақида доимий баёнот бериб турилди. Ўйин пайти Финляндия ишқибозлари футболчининг исмини жўр бўлиб айтгани эса ушбу минтақада мухлислик маданиятининг қанчалик яхши даражада эканлинини кўрсатмоқда. Айни вақтга келиб, унинг ҳолати анча яхшиланиб қолди ва у ҳозир бутун дунёнинг унга бўлган эътиборидан хурсанд бўлаётган бўлса керак. Чиндан ҳам, хурсанд бўлса арзийдиган даражада меҳр-мурувват.

Турнинг супер голи

Чехия терма жамаоси ўзининг илк турдаги ўйинини Шотландияга қарши ўтказди. Мазкур баҳсда чехлар етакчиси Патрик Шик ҳисобни очди. Ҳисобни 2-0 кўринишига ҳам айнан у келтирди, аммо бу шунчаки гол эмас эди. 45 метр узоқликдан урилган гол Европа чемпионатлари тарихига кирди. Масофа олислиги бўйича ушбу гол айни дам бу турнирда тенгсиз. Шунингдек, зарбанинг траекторияси ҳам шунчаки ажойиб эди.

Янги тўпурар

Португалия термаси сардори етакчиси, тўпурари ушбу турнинг ўзидаёқ икта рекорд муаллифига айланди. Евро-2020 турнири у учун бешинчи Европа чемпионати саналади. Бу сафарги иштироки эвазига у рекорд натижани қайд этди. Шунингдек, Венгрияга қарши ўйинда у 2 та гол уришга муваффақ бўлди ва турнир тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди. Баъзан Роналдуга нисбатан танқид тошлари отилади, аммо у кимлигини ва ҳамон ўз ўз даражасида ҳаракат қилаётганини исботлашдан тўхтамаяпти.

 

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 14:10, 16.06.2021.
Ўқилди: 2309 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3637]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2767]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1956]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1837]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1783]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1516]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1508]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1423]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1400]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1277]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.