Финляндия терма жамоаси футболчилари Евро-2020 гуруҳ босқичининг Россияга қарши иккинчи тур ўйинида Кристиан Эриксенни қўллаб-қувватлаш учун махсус футболкаларда машғулот олиб боришди.
Эслатиб ўтамиз, Дания терма жамоасининг 29 ёшли ярим ҳимоячиси биринчи турда Финляндия билан ўйинда (0:1) юрак хуружига учраган эди.