Миср парламентининг фавқулодда йиғилишида Миср бош вазири Камол ал-Жанзурий мамлакат футбол ассоциацияси раҳбарияти тарқатиб юборилишини маълум қилган.
Шунингдек, Порт-Саид вилояти губернатори ва вилоят полиция раҳбари ҳам истеъфога чиқарилган, деб хабар беради The Telegraph.
Эслатиб ўтамиз, Порт-Саид шаҳрида Миср Премьер-лигасининг 17-тури доирасидан ўрин олган маҳаллий «Ал-Масрий» ва Қоҳиранинг «Ал-Аҳлий» жамоалари ўтасидаги учрашув (3:1) дан сўнг ҳар иккала жамоа мухлислари ўртасида оммавий қонли тўқнашув келиб чиққан ва 74 киши вафот этган.