Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Евро-2020. Италия кейинги босқичга йўл олди — «А» гуруҳида 2-тур ортда қолди

Баҳо:
+ | -

Роберто Манчини жамоаси Швейцарияга қарши баҳсда мағлубиятсиз ўйинлари сонини 29тага етказиб олган ҳолда, гуруҳда иккинчи ғалабани қўлга киритди ва мусобақа нимчорак финалига йўл олишди.

Ўйин ҳақида қисқача

Ўйиннинг 19-дақиқасида Жоржо Келлини ҳисобни очди, аммо гол ҳисобга олинмади. ВАР ҳимоячи қўл билан ўйнагани учун киритилган голни бекор қилди.

26-дақиқада Мануэл Локателли барибир ҳисобни очди ва Италия терма жамоасини олдинга олиб чиқди. Берардининг ўнг қанотдан уюштириб кириб бориши ва Швейцария жарима майдончаси ўртасига узатмасидан кейин Домениконинг «Сассулода»ги жамоадоши тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

Иккинчи бўлимнинг 52-дақиқасида Локателли 25 метрлар масофадан Ян Соммер дарвозасини яна бир бор ишғол қилди — 2:0.

Владимир Петкович шогирдларида ҳам Стивен Зубернинг зарбасидан кейин қулай имконият бўлганди, аммо ҳисоб қисқаришига Жанлуижи Донарумма йўл қўймади.

Учрашувда бир нечта имкониятларни кўкка совурган Чиро Иммобиле 89-дақиқада номини таблога ёздириб қўйишга муваффақ бўлди — 3:0.

Мазкур ўйиннинг энг яхши футболчиси сифатида Мануэл Локателли топилди. У фаолиятида илк бор клуб ёки мамлакат жамоасида дублга эришганини қайд этиш лозим.

Айни вақтда Локателли ва Иммобиле ҳисобида иккитадан гол бор ва улар Лукаку, Шик, Роналду билан тўпурарлар пойгасида етакчилик қилишмоқда.

Роберто Манчини учрашувдан кейин ўз фикрлари билан бўлишди: Швейцария кучли жамоа. Ўйин биз кутганимизчалик қийин кечди. Бир нечта вазиятлар яратдик ва ғалабага ҳақли эдик. Ўйин аввалида ҳаракатни бошладик, кейин рақибга кусгли босим қилган ҳолда уларни хато қилишга мажбур этдик. Йигитлар буни жуда яхши бажаришди. Осон бўлмади, сабаби жуда иссиқ ҳаво ҳамда беш кун ичида иккинчи ўйин эди.

Италия ярим ҳимоячиси Мануэл Локателли: Ўйиннинг энг яхши футболчиси мукофотига сазовор бўлганимдан фахрланаман, аммо ушбу совринни бутун жамоам билан бўлишишни истайман. Ўйлайманки, биз ажойиб жамоамиз. Биринчи голимни оилам учун бағишлайман. Берардининг узатмасидан кейин, унинг ҳаракатини олдиндан билганим учун унга эргашдим. Иккинчи голим Италия мухлислари учун. Чунки биз уларни яна хурсанд қилиш учун ўйнаймиз.

Швейцария устози Владимир Петкович: Италияни ғалаба билан табриклайман. Улар зўр ўйин кўрсатишди. Бугун жамоа хафа бўлишга муносиб эди, лекин эртага биринчи машғулотлардан ишга киришамиз. Жамоамга бизни кейинга босқичга олиб чиқиш учун уч очко олишимиз мумкин бўлган ўйин қолганини айтдим.

Швейцария сардори Гранит Жака: Италия яхшироқ ўйин кўрсатди. Уларга қарши баҳсда хато қилиш кечирилмайди. Энди эътиборимизни Туркия билан баҳсга қаратамиз.

Калит статистикалар

Италия Швейцарияга қарши охирги 9 халқаро ўйинда мағлубиятга учрамади — 5 ғалаба, 4 дуранг.

Охирги марта Швейцария 1993 йилнинг май ойида ЖЧ саралашида 1:0 ҳисобида «скуадраззура»ни таслим этганди.

Италия Евро мусобақаси гуруҳ босқичининг сўнгги 9 ўйинида учта гол ўтказиб юборган холос.

Италия охирги 10 халқаро ўйинда бирорта гол ўтказмади ва рақиблар дарвозасини 31 маротаба ишғол қилди.

Италия сўнгги 29 учрашувида мағлуб бўлгани йўқ (24 ғалаба, 5 дуранг). Охирги мағлубият 2018 йилнинг сентябрь ойида Португалияга қарши тўқнашувда кузатилганди.

Италия охирги 10 ўйинининг барчасида иккита ёки ундан кўпроқ гол уришга муваффақ бўлди.

Швейцария Евродаги олдинги 15 учрашувнинг иккитасида ғалаба қозонган (пенальтилар церийаси орқали ғолиб аниқланган ўйинлар ҳам ҳисобга олинган).

Швейцария сўнгги 10 Евро учрашувларининг учтасида гол уришни уддасидан чиқмаган.

Италия – Швейцария 3:0 (1:0, 2:0)

16 июнь, 00.00, «Стадио Олимпико»

Голлар:1:0 – 26 Локателли, 2:0 – 52 Локателли, 3:0 – 89 Иммобиле.

Италия – Доннарумма, Кьеллини (Ачерби, 24), Ди Лоренцо, Бонуччи, Спинаццола, Барелла (Кристанте, 87), Жоржиньо, Инсинье (Кьеза, 69), Локателли (Пессина, 86), Берарди (Толои, 70), Иммобиле.


Швейцария – Зоммер, Мбабу (Видмер, 58), Шер (Цубер, 57), Эльведи, Родригес, Джака, Фройлер (Соу, 84), Шакири (Варгас, 76), Аканджи, Эмболо, Сеферович (Гавранович, 46).

Огоҳлантиришлар: Гавранович (49), Эмболо (79).


------------

Уэльс терма жамоаси Аарон Рэмзи ҳамда Коннор Робертснинг голлари эвазига Туркия терма жамоасин мағлуб этиб уч очкога эга бўлди. Ўйиннинг 61-дақиқасида пенальтидан унумли фойдалана олмаган Гарет Бейл иккала голга ҳам ассистентлик қилди ва баҳснинг энг яхши футболчиси дея эътироф этилди.

Уэльс бош мураббийи Роб Пейж: Бундан ортиқ фахрлана олмайман. Жамоангда Даниель Жэймс, Аарон Рэмзи, Гарет Бейл, Киффер Мур каби сифатли футболчилар бўлса, исталган рақибга муаммо яратиш мумкин. Гарет учрашувда характер кўрсатди. Ҳамма хато қилади. Пенальтидан гол ура олмаган бўлса ҳам ўзини қўлга олди ва учрашувнинг энг яхши футболчиси бўлди.

Туркия устози Шенол Гунеш: Уэльс ўйинни яхши бошлади. Кейин биз ўз ритмимизни топдик ва мувозанатни ушладик. Жуда кўп имкониятларга эга бўлдик, аммо ҳисобни тенглаштира олмадик.

Туркия – Уэльс 0:2 (0:1, 0:1)

16 июнь, 21.00, «Олимпик стадиони», Боку.

Голлар: 0:1 – 42 Рэмзи, 0:2 – 90 Робертс.

Туркия – Чақир, Челик, Айхан, Сеюнджу, Мераш (Мюльдюр, 73), Йокушлу (Демирал, 46), Ундер (Кахведжи, 83), Туфан (Языджи, 46), Чалханоглу, Караман (Дервишоглу, 75), Йилмаз.

Уэльс – Уорд, Робертс, Мифем, Родон, Дэвис, Аллен (Ампаду, 73), Жеймс (Уильямс, 90), Моррелл, Рэмзи (Уилсон, 85), Бэйл, Мур.

Огоҳлантиришлар: Дэвис (90), Йилмаз (90), Мифем (90), Чалханоглу (90).

Мазкур гуруҳда 3-тур 20 июнь куни ўтказилади. Унда Италия (6 очко) Уэльс (4 очко) билан тўқнаш келади. Швейцария (1 очко) эса Туркияга (0 очко) қарши баҳс олиб боради.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:41, 17.06.2021.
Ўқилди: 2704 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.