Ҳимоячи Серхио Рамос "Реал" дан кетиши ҳақида гапирди.
«Мен ҳеч қачон «Реал»дан кетишни хоҳламаганман, доим шу ерда ўйнашни хоҳлаганман. Клуб менга маошни қисқартириш билан бир йиллик шартнома таклиф қилди. Мен ўзим ва оилам учун икки йиллик шартнома тузишни хоҳлардим.
Ва кейин менга бошқа таклиф йўқлиги, вақт тугаши ҳақида хабар беришди. Мен аллақачон таклифни қабул қилмоқчи эдим, у ҳали ҳам амал қилади деб ўйлардим, лекин улар менга кеч бўлганлигини айтишди.
Биз президент Флорентино Перес билан ҳар доим ота ва ўғил каби яхши муносабатда бўлганмиз. Аммо барча оилаларда яхши ва ёмон томонлари бор. Бу ерда 16 йиллик ижобий хотираларим қолади», - деди Рамос.