Кеча даниялик яримҳимоячи Кристиан Эриксеннинг юраги операция қилинди.
Бу Италия матбуотига маълум бўлди. Қайд этилишича, жарроҳлар профессионал тарзда ишлашган ва амалиёт муваффақиятли тарзда якунланган.
Эриксеннинг юрагига имплантация қилинадиган кардиовертер-дефибрилатор (ИCД) ўрнатилган эди. Шифокорлар халқаро экспертлар билан кўплаб маслаҳатлашувлардан сўнг бундай қарорга келишди.