Кириш Регистрация
09/03 00:45 Милан 1-0 Интер
09/03 01:00 Валенсия 3-2 Алавес
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи - Андижон
10/03 19:45 Машъал - Қизилқум
10/03 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой - Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта - Бавария
11/03 01:00 Атлетико - Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл - Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал

«Шўртан» Хитой клубини мағлубиятга учратди

Баҳо:
+ | -

Сайтимиз орқали хабар берганимиздек, Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бошланажак мавсумга жиддий тайёргарлик кўраётган Ғузорнинг “Шўртан” клуби йиғин давомидаги сўнгги ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Хитойнинг “Далян Шидэ” клубига қарши чиққан Игорь Криушенко шогирдлари ғалаба қозонишди. “Шўртан” учрашувни қуйидаги таркиб билан бошлади:

А.Корнейчук, А.Алиқулов, Ҳ.Каримов, Р.Бердимуродов, О.Жўрабоев, В.Афонин, А.Соро, И.Хазигалиев, А.Мерзляков, И.Таран, Ҳ.Муртазоев.

Заҳирадан майдонга тушганлар: В.Клишин, Ф.Петровски, А.Жўраев, Л.Убайдуллаев, О.Каримов, Ғ.Рахмонов, А.Амонов.

Учрашувнинг иккинчи бўлимида Аббос Амоновнинг ўнг қанотдан ошириб берган тўпини Александр Мерзляков рақиб дарвозасига йўллаган бўлса, ҳимоячи Азиз Жўраевнинг аниқ пас узатишидан сўнг, Виктор Клишин “Далян” клуби дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва дарвозабоннинг узоқ пастки бурчагини аниқ нишонга олиб, ҳисобни 2:0га етказди.

Шу тариқа, “Шўртан” жамоасининг Дубай шаҳридаги сўнгги ўртоқлик учрашувида Игорь Криушенко шогирдларининг қўллари баланд келди.

Одилбек ТОЛИПОВ

Манба: www.fcshurtan.uz
Киритилди: 10:00, 03.02.2012.
Ўқилди: 13215 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.