Украина терма жамоаси сардори Андрей Ярмоленко Шимолий Македонияга қарши баҳснинг энг яхши футболчиси деб топилганидан кейин бир ҳазил қилди.
"Роналду нима қилганини кўрдим. Coca Cola ва Heineken-ни бу ерга қўяман. Илтимос, иккалангиз ҳам алоқага чиқинг".
Эслатиб ўтамиз, Португалия сардори Криштиану Венгрияга қарши баҳсдан олдин ўтказилган матбуот анжуманида колани четга суриб, сув ичишни тавсия қилганди.