Кеча даниялик яримҳимоячи Кристиан Эриксеннинг юраги операция қилинди. Бу ҳақда Италия матбуоти маълум қилмоқда. Қайд этилишича, жарроҳлар профессионал тарзда ишлашган ва футболчининг ўзи ҳам операцияга яхши тоқат қилган.
Эриксеннинг юрагига имплантация қилинадиган кардиовертер-дефибрилатор (ИКД) ўрнатилган. Шифокорлар халқаро экспертлар билан кўплаб маслаҳатлашувлардан сўнг бундай қарорга келишди. Аввалроқ, Эриксен касалхонага ётқизилганидан кейин мухлисларга мурожаат қилган эди.