Агар аргентиналик ҳужумчи Гонсало Игуаин ёзда жамоани тарк этишга қарор қилса, «Реал» унинг ўрнига кимни олиб келиши мумкинлиги масаласида бир қарорга келди. Бу ҳақда «Marca» газетаси хабар бермоқда.
Ҳужумчининг ўрнига энг асосий номзод сифатида ўтган йили «Атлетико»дан «Манчестер Сити»га ўтган бошқа бир аргентиналик форвард — Серхио Агуэро кўрилмоқда.
Шунингдек, номзодлар қаторида Мадриднинг клубининг эски мақсадларидан бири — «Атлетик» ҳужумчиси Фернандо Льоренте ҳам бор. Аммо унинг ўтишига ҳаддан ташқари қиммат трансфер баҳоси ҳалал бериши мумкин. «Атлетик» ўз ҳужумчисини 60 миллион еврога баҳолаган.