Daily Mail хабарига кўра, "Арсенал" яна бир бор "Лион" яримҳимоячиси Уссем Ауарни сотиб олишга ҳаракат қилади.
Лондон клуби ўтган йили футболчининг трансферини расмийлаштиришга уриниб кўрди, аммо охир-оқибат келишув амалга ошмади.
Яқинда яримҳимоячини сотиб олишга "Ювентус" ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалди.