«Стадион» газетаси ва сайти ходимлари январь ойида миллий ва олимпия терма жамоаларимиз ва клубларимизнинг расмий ва ўртоқлик ўйинларидан келиб чиқиб, шунингдек, хорижда тўп сураётган легионерларимизнинг ўйинларига баҳо бериб, 2012 йилнинг январь ойи энг яхши футболчиси ва мураббийини аниқлашди.
Сўровномада 12 нафар журналист иштирок этди ва барча ходимлар ўз вариантларини тақдим этишди. Ходимлар вариант тақдим этишда ўз номзодларини 1-5-ўринларга жойлаштиришди. Биринчи ўринда қайд этилган мураббий ва футболчига – 5 очко, 2-ўринга – 4 очко, 3-ўринга – 3 очко, 4-ўринга – 2 очко, ниҳоят, 5-ўринга – 1 очко берилди.
Очколар умумлаштирилганда «Стадион» газетасининг умумий варианти қуйидагича шаклланди:
ЯНВАРЬ ОЙИНИНГ ЭНГ ЯХШИ ФУТБОЛЧИЛАРИ
1-ўрин. Кенжа Тўраев (54 очко)
2-ўрин. Игнатий Нестеров (24 очко)
3-ўрин. Баҳодир Пардаев (19 очко)
4-ўрин. Фозил Мусаев (13 очко)
5-ўрин. Санжар Қувватов (12 очко)
ЯНВАРЬ ОЙИНИНГ ЭНГ ЯХШИ МУРАББИЙЛАРИ
1-ўрин. Вадим Абрамов (56 очко)
2-ўрин. Миржалол Қосимов (44 очко)
3-ўрин. Игорь Криушенко (33 очко)
4-ўрин. Рўзиқул Бердиев (26 очко)
5-ўрин. Деян Журжевич (4 очко)