Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Диёр Имомхўжаев: «Вадим Абрамовга на шахс сифатида ва на мураббий сифатида ишонганман, ишонмайман ҳам»

Баҳо:
+ | -

ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев «Офсайд» кўрсатувида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ—2022 3-саралаш босқичига чиқолмагани ва Вадим Абрамов ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Терма жамоанинг кейинги босқичга чиқа олмаслигини олдиндан тахмин қилгани ҳақида

Тахмин бўлган, олдиндан, буни яширмайман. Лекин олдиндан билганман деб айта олмайман. Чунки ҳеч нарсани олдиндан билиб бўлмайди. Ички хавотир бор эди, менда бу Вадим Абрамов терма жамоага тайинлангандан кейин бошланган. Шунинг учун жуда бир оламшумул, дод-вой соладиган нарса бўлмади мен учун.

Хорижлик мураббийнинг кетиши ва Абрамовнинг келиши нотўғри йўл эканлиги ҳақида

Кўпчилик бизга ҳужумкор футбол ёқишини айтади, менга ҳам ёқади шундай ўйин. Мана кеча боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев ҳам ҳужумкор бокс кўрсатиб, битта кучли зарба ўтказиб юбориб, нокаутга учради. Футболда ҳам шунақа. Уришни билган одам, калтак ейишни ҳам билиш керак. Саудия Арабистони иккита ўйинда 3 тадан гол уриб, Эктор Купернинг фалсафаси тўғри эканлигини кўрсатди. Тошкентда ҳам, Ар-Риёдда ҳам. Фақат гол уришимиз, олдинги чизиғимиз ва ярим ҳимоямиз билан иш битмаслигини ҳамма билади. Купер ҳимояни тўғрилашдан бошлаётганди. У биларди, ҳимоямиз оғриқли нуқта эканлигини. Жаҳон Чемпионатидаги рақибларимиз Япония, Корея, Эрон, Австралия ва Саудия Арабистони эканлигини ҳам яхши тушуниб турганди. Биз улар билан ҳужумкор ўйнай оламизми? Йўқ. Қийналамиз, жудаям қийналамиз. Мисол учун Кореянинг етакчи футболчилари Европанинг кучли чемпионатларида ўйнайди. Бизникилар эса Кореянинг 1-лигасида. Шундай экан, қандай қилиб ҳужумда ўйнашимиз мумкин. Абрамов ҳимояланишни билмайди. У буни бир неча маротаба исботлаган. Ўзбекистонни Олимпиададан мосуво қилганда ҳам, клубларда ишлаганда ҳам, 6 талаб голлар ўтказган. У авантюрист мураббий. Шунинг учун менга унга на шахс сифатида ва на мураббий сифатида ишонмаганман, ишонмайман ҳам.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихида илк марта Жаҳон Чемпионатлари саралаши доирасида сўнгги, 3-босқичга чиқа олмагач, Вадим Абрамов фаолиятида иккинчи марта мамлакат бош жамоаси бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилди. У дастлаб 2010 йил апрель ойида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланганди ва 2012 йилнинг 4 июнида истеъфога чиқарилганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 07:00, 22.06.2021.
Ўқилди: 10809 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.