Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Давидс: «Ҳақиқий «Қутурган ит» менман!»

Баҳо:
+ | -

Яшил майдонга кўз ойнак тақиб тушиши ва ғалати соч турмаклари билан машҳур бўлган голландиялик футболчи Эдгар Давидсни мухлислар жуда яхши билишади. Ушбу футболчи куни кеча бир тадбир баҳона Истанбулга ташриф буюрди. Фурсатдан фойдаланган журналистлар ундан кичик интервью олишди. Ҳа, айтганча, Луиш Фигу билан мастер-класс ташкиллаштирган Эдгар Давидс  Туркияга куёв бўлиш арафасида, яъни  Ўлжай Гулшен исмли қизга уйланмоқчи. 

- Истанбулга кейинги пайтларда серқатнов бўлиб қолдингиз, бунинг боиси не?

- Бу ерда жуда кўплаб тўқимачилик фирмалари билан ҳамкорликда фаолият олиб бормоқдаман. Шу боис ишлаб чиқариш жараёнини назорат қилиш мақсадида тез-тез келиб турибман.

- Газетага "Давидс футболни ташлаб, тўқимачилик бизнеси билан шуғулланмоқда" деб ёзаверайликми?

- Ихтиёрингиз.

- Ўлжай хоним рашкчими?

- Туркияга келсак мени ўз ҳолимга қўяди (тиржаяди). Ҳа, бироз рашкчи, қаерда юрганимни ҳисобот шаклда айтиб туришим керак. Лекин жуда ақлли, мени бу жиҳати ўзига мафтун этган.

- Оила қуриш ҳақида ўйлаяпсизларми?

- Ҳа, тўйимизга оз қолди, яқинда бўлиб қолар.

- "Галатасарой"нинг бразилиялик футболчиси Мелони танийсизми? У кейинги пайтда гол киритгач, Питбул тақлидини қиляпи, ўзига Питбул лақабини қўйиб олган.

- Уни танийман. Ҳали жуда ёш, катта марраларни забт этишига ишонаман. Менга Питбул лақабини мухлислар қўйган. Ҳеч кимга мени шу лақаб билан чақиринглар, деб илтимос қилмаганман. Лекин сиз айтган гапга ишонмайман. Худди ўзингиз ўйлаб топгандек туюляпти менга. Агар шу рост бўлса, ўзим Туркияда келиб, яшил майдонга тушаман ва мухлисларга ҳақиқий Питбул ким эканлигини кўрсатиб қўяман.    

- Фаолиятингиз якунига етиш арафасида. Бугунги футбол учрашувларини томоша қилаётиб, ёш футболчиларга "Чиқ майдондан, ўзим ўйнайман ўрнингда" деган пайтларингиз ҳам бўладими?

- Ҳа, кўп бўлган. Кейинги пайтларда 3 та ўйинда мувафаққиятли тўп сурганлар ўзини дунё юлдузиман, деб ҳисоблаяпти, буларни кўрсам жаҳлим чиқади. Футбол фақат жисмоний кучдан иборат ўйин эмас. Баъзи футболчиларнинг ўйини ғашимни келтиради. Чунки мен бармоқларимни бурнимга тиқиб ҳам футбол ўйнай оламан. 

- Голландия билан жаҳон чемпиони бўла олмаганингиз армон бўлиб қолганми?

- Жаҳон чемпионатида чемпион бўлиб, кубокни қўлга киритиш мумкин, лекин у ҳамма нарсани ҳал қиладиган жуда муҳим мукофот эмас. Муҳими у кубокни қандай қилиб қўлга киритилганлини йилллар ўтиб, одамлар томонидан хотирланиши. Италия терма жамоасига қаранг... Жаҳон чемпиони бўлишди, аммо ишонаманки, кўпчилик буни эслолмайди ҳам. Чунки очиғи, улар ўйнаган футбол мухлисларга завқ бермади. Шундай экан, мен "ўлик футбол" ўйнаб, кубокни музейга олиб боргандан кўра мағлуб бўлсанг ҳам мардонавор курашиб, мухлислар ёдида яхши хотиралар билан сақланиб қолишни маъқул кўраман. Агар эслашмаса бари бир тийин.

Манба: NTV Spor TV

Эдгар Давидс ўз вақтида "Аякс", "Милан", "Ювентус", "Барселона", "Интер" каби клубларда тўп сурган. Ҳозирда "Аякс" сафида иштирок этмоқда. Голландия терма жамоаси сафида 76 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол киритган.

Киритилди: 15:45, 04.02.2012.
Ўқилди: 14116 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.