Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

Лондонда голлар шоуси ва бошқа натижалар

Баҳо:
+1 | -

Англия чемпионати 24-тур учрашувлари ҳам бошланди. Албатта, барчанинг эътиборини “Эмирейтс”да бўлиб ўтган голлар шоуси тортган бўлиши шубҳасиз. 

Дастлаб, Педерсен чиройли гол билан ҳисобни тенглаштирганда, лондонликлар бу сафар ҳам жиддий муаммоларга дуч келишини тахмин қилганлар етарли эди. Аммо қандайдир беш дақиқа барча масалани ҳал қилди. Аввал, Робин ван Перси ўзининг учрашувдаги иккинчи голини киритган бўлса, ики дақиқа ўтиб, унинг ошириб берган тўпни Окслейд Чемберлейн голга айлантирди. Дарвоқе, бу гол ёш ярим ҳимоячи учун АПЛ даги биринчисидир. Кейин эса, айнан ван Персига ишлатилган қўполлик натижасида меҳмонлар футболчиси Живе майдондан четлатилди. 

Иккинчи тайм “Арсенал”нинг тўлиқ устунлигида давом этди. Айниқса, меҳмонлар дарвозасига киритилган сўнгги гол “Арсенал”нинг “стаж”ли мухлисларига ёқиб тушган бўлса ажаб эмас. Иккинчи бўлимда майдонга тушган Анри танаффусдан сўнг АПЛ даги илк голини киритди. У ван Перси билан тўпни оширишиб, рақиб жарима майдонига кириб борди ва унинг яқин масофадан берган зарбаси рекошет ҳолатида дарвозага бориб тушди – 7:1.

Қолган учрашувларда айтарли сенсациялар қайд этилмади. Чунки асосан бир-бирига ҳар томонлама мос бўлган жамоалар тўқнаш келгандилар. Фақат, қишки трансфер ойнасида жуда кўп футболчиларни таркибига қўшиб олган Хьюз жамоасининг ўз майдонида “бўрилар”га бой берганига алоҳида эътибор қаратса арзийди. Ўша янги қўшилган футболчилардан бири Жибрил Сиссе панд берди. Ушбу фтуболчи 34 дақиқада майдондан четлатилаётганда, мезбонлар 1:0 ҳисобида олдинда эдилар. Аммо бир киши кам қолгач, ғалабани қўлдан бой бердилар. 

 Натижада, “КПР” хавфли зонадан узоқлашиб олиш имконини қўлдан чиқарди, аксинча, “Вулверҳэмптон” очколар бўйича уларга етиб олди. 

 АРСЕНАЛ – БЛЕКБЁРН – 7:1

Голлар: ван Перси (2, 38, 62) Чемберлен (40, 54), Артета (51), Анри (90) - Педерсен (32

Четлатиш: Живе - 43

КУИНЗ ПАРК РЕЙНЖЕРС – ВУЛВЕРҲЭМПТОН – 1:2

Голлар: Замора (16) – Жарвис (46), Дойл (71).

Четлатиш: Сиссе - 34

СТОК СИТИ – САНДЕРЛЕНД – 0:1

Гол: 0:1 – Макклин (60).

Четлатиш: Хут  (Сток Сити) - 45.

ВЕСТ БРОМВИЧ – СУОНСИ – 1:2 

Голлар: Фортюн (54) – Сигурдссон (55), Грэм (59).

УИГАН - ЭВЕРТОН – 1:1 

Голлар: Невилл (76, автогол), – Аничебе (83).

НОРВИЧ – БОЛТОН – 2:0 

Голлар: Серман (70), Пилкингтон (85).

Манба: stadion.uz

Бугунга белгиланган охирги учрашув ҳозир бошланди. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Фулҳэм"ни қабул қилмоқда. 

Киритилди: 22:32, 04.02.2012.
Ўқилди: 13867 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.