"Ювентус" клуби ҳамон "Женоа" ҳужумчиси Элдор Шомуродовга бўлган қизиқишни ушлаб турибди.
Журналист Николо Скира тарқатган хабарга кўра, клублар вакиллари ҳамда Шомуродовнинг агенти ўзбекистонлик футболчи борасида ўзаро учрашув ўтказишган.
Эслатиб ўтамиз, Элдор А сериянинг якунланган мавсумида 32та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол урди ва 2та голга узатма берди.