Америка кубогининг гуруҳ босқичида 4-тур баҳслари бўлиб ўтди.
Уругвай терма жамоаси Боливия (2:0) билан тўқнаш келиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Биринчи бўлим сўнгида ҳисоб автогол туфайли очилган бўлса, ўйин тугашига 11 дақиқа қолганида Кавани фарқни иккитага оширди. Уругвайликлар учун мазкур ғалаба турнирдаги дастлабкиси бўлди ва улар ўз очколарини 4тага етказишди.
Дастлабки 3та ўйинда 5 очко жамғарган Чили терма жамоаси эса, кутилмаганда, Парагвайга ютқазиб қўйди — 0:2. Парагвайликлар ушбу ғалаба туфайли ўз очколарини 6тага етказиб, гуруҳда 2-ўринга кўтарилиб олишди.
Ушбу турда дам олган Аргентина 7 очко билан гуруҳ пешқадами бўлиб турибди.
Америка кубоги, "А" гуруҳи, 4-тур
Боливия – Уругвай 0:2 (0:1, 0:1)
Голлар: 0:1 – 40, автогол Кинтерос, 0:2 – 79 Кавани.
Боливия – Лампе, Вильярроэль (Бехарано, 46), Кинтерос, Джузино, Фернандес (Флорес, 74), Сааведра, Хустиниано, Вака, Арсе (Санчес, 68), Чура (Вака, 46), Рамальо (Морено, 61).
Уругвай – Муслера, Нандес (Гонсалес, 88), Хименес, Годин, Винья, Вальверде, Весино, де ла Крус (Бентанкур, 61), де Арраскаэта (Торрес, 73), Кавани, Суарес (Макси Гомес, 88).
Огоҳлантиришлар: Чура (16), Вака (47), Санчес (81).
Чили – Парагвай 0:2 (0:1, 0:1)
Голлар: 0:1 – 33 Самудио, 0:2 – 58, пенальти Альмирон.
Чили – Браво, Исла, Медель (Роко, 68), Сьерральта, Мена, Видаль, Аларкон (Менесес, 46), Арангис, Пинарес (Гальдамес, 68), Варгас, Бриртон.
Парагвай – Сильва, Эспинола, Гомес, Алонсо, Мартинес, Самудио (Ромеро, 62), Вильясанти, Кардосо Лусена (Хименес, 84), Арсамендия (Альдерете, 84), Альмирон (Барейро, 77), Гонсалес (Ромеро, 77).
Огоҳлантиришлар: Бриртон (45), Медель (56), Браво (58), Мартинес (78).