Австрия терма жамоаси бош мураббийи Франко Фода Евро-2020 1/8 финали доирасидан ўрин олган Италия билан бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Италия терма жамоаси менга энг катта таассурот қолдирган жамоага айланди. Улар яхши ҳужум ташкил қлииб, худди шу тарзда позицион ҳаракат қилади ва ҳимоядан ҳужумга ўтишда ҳам жуда кучли жамоа. Ҳатто 3-раундда ҳам жамоа таркибдаги кўплаб ўзгаришларга қарамай дахшатли кўринди. Бу ўта хавфли жамоа.
Албатта, ҳар доим муваффақиятли ўйинлардан кейин ҳам жамоанинг таркибини танлаш ҳақида ўйлайсиз. Италия терма жамоаси бошқача ўйин услубига эга ва буни инобатга олиш муҳимдир. Аммо бундан ташқари, бизда аввалги ўйинга нисбатан ҳеч қандай ўзгаришлар бўлмайди. Балки тўп билан ишлаш ва тактик фокусларда ўзгаришлар бўлиши мумкин", - дейди Фода.