Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия 0-1 Испания
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

БАА Ироқни енгди

Баҳо:
+ | -

Лондон олимпиадасига йўлланма берувчи саралаш турнирининг Ўзбекистон олимпиячилари ўрин олган «В» гуруҳининг иккинчи учрашуви Қатардаги «Ал-Аҳлий» стадионида Ироқ ва БАА олимпиячилари ўртасида бўлиб ўтди.

Гарчи ушбу учрашувда бизни ҳам, ҳаттоки австралияликларни ҳам дуранг натижа қониқтириши гапирилган бўлса-да, учрашувда амирлик футболчилари ўзларининг тезкор голлари эвазига ғалаба қозонишди.

Учрашувнинг 3-дақиқасидаёқ марказда эгалланган тўп қарши ҳужум бошлашга дебоча бўлди ва амирликлар ҳужумчиси Аҳмад Али ал-Абрий 20 метрлардан дарвозанинг чап тўққизлигини нишонга олди.

Ушбу гол ўйин сўнгигача ягоналигича қолди. Бу ғалабадан сўнг амирлик футболчилари очколари сонини 5 тага етказиб, 2-ўринга кўтарилиб олишди. Гуруҳда 4 очкога эга бўлган Ироқ терма жмоаси учинчи ўринда бўлса, «олируз»лар бугунги мағлубиятдан сўнг сўнгги поғонага тушиб кетишди.

ИРОҚ — БАА 0:1 (0:1)
Гол: Аҳмад Али ал-Абрий (3)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:46, 05.02.2012.
Ўқилди: 12539 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик