Кириш Регистрация
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис

АПЛ-2020/2021. Рекорд / антирекордлардан гапиринг...

Баҳо:
+ | -

Клуб футболи ўз жозибаси билан алоҳида ўрин тутади, барибир. Айниқса, АПЛ. Оддий мисол, Евро-2020 бошланганига қарамай, спорт матбуотида Англия чемпионати якунига бағишланган таҳлилий ва таққосий мақолалар жуда кўп. Хуллас, биз ҳам бугун АПЛнинг ортда қолган ғаройиб мавсумида қайд этилган баъзи қизиқарли рекорд|ан­-тирекорд ва такрорланган энг юқори|паст кўрсаткичларни кўриб чиқамиз.

Битта клуб сафида энг кўп гол

Серхио Агуэро АПЛ ва «Манчестер Сити» билан муносиб, тантанавор суръатда хайрлашди. Аргентиналик ҳужумчи «шаҳарликлар» сафида чемпионат доирасидаги ўйинлар ҳисобидан урган голлари сонини 184тага етказиб, бу борада Уэйн Руни ўрнатган рекордни янгилади. Эслатма, «Шрек» АПЛда «Манчестер Юнайтед» учун 183та гол урган. Қисқаси, эндиликда АПЛда муайян битта жамоа либосида энг кўп гол урган футболчи - бу Агуэро!

 

Энг «кеч» урилган ғалаба голи

Бруну Фернандеш («МЮ») «Брайтон» билан ўйиннинг сўнгги лаҳзасида пенальтидан унумли фойдаланган ҳолда, ғалабани «қизил иблислар» томон «юмалатди». Ўтган йилнинг сентябрь ойида бўлиб ўтган учрашувдаги ўша гол расман 99,45-дақиқага қайд этилди. Бу АПЛ тарихида энг «кеч» урилган голдир.

 

Захирачи ролида энг кўп ўйин

Фахрий Жеймс Милнер («Ливерпуль») апрель ойида «Ньюкасл»га қарши кечган ўйинга захирадан қўшилди. Шу билан англиялик футболчининг захирачи ролида майдонга тушган ўйинлари сони 159тага етди. Оддий айтганда, Жеймс АПЛ тарихида захирадан кўп ўйинга қўшилиш бўйича Питер Краучга тегишли бўлган рекордни янгилади.

Стартда энг кўп «қуруқ» ўйин

«Челси» Томас Тухель бошқарувида дастлабки 5та уй учрашувида бирорта гол қўйиб юборгани йўқ. Германиялик мутахассис шу натижа ўлароқ, АПЛ тарихига кирди. Яъни унга қадар бирор бош мураббий илк 5та уй учрашувида жамоаси дарвозаси дахлсизлигини таъминлай олмаганди.

 

Ҳафтанинг ҳар кунида гол

Келечи Ихеаначо («Лестер») - АПЛ тарихида муайян мавсум давомида ҳафтанинг барча кунлари гол урган биринчи футболчи. Нигериялик ҳужумчи якунланган мавсум душанбадан тортиб, якшанбагача - барча кунларда рақиб дарвозасини ишғол этди. Бунақаси олдин ҳеч кимга насиб қилган эмасди.

 

Қаторасига гол урган энг яхши ёш тўпурар

Жо Уиллок «Ньюкасл» учун чемпионатнинг кетма-кет 7та ўйинида гол уриб, серия бўйича клуб рекордчиси саналган афсонавий Алан Ширер натижасини такрорлади (у бундай натижани 1996 йили қайд этганди). Қолаверса, Уиллок АПЛ тарихида 21 ёшу 276 кунлигига қадар серияли тарзда гол урган 13 нафар футболчи орасида энг кичиги бўлди.

Икки йўналишда ҳам тенгсиз

«Тоттенхэм» етакчиси Гарри Кейн якунланган мавсум ҳам гол уриш, ҳам унга ассистентлик қилиш борасида энг юқори кўрсаткичга эришди. Хуллас, у мавсум якунида АПЛ «Олтин бутса»сига эга чиқишдан ташқари, энг яхши ассистент ҳам бўлди. Кейн АПЛ тарихида ҳар икки йўналишда тенгсизлигини исботлаган учинчи футболчидир. Бунга қадар Эндрю Коул (1993|1994) ва Жимми Флойд Хассельбайнк (1998|1999) ҳам тўпурарлар, ҳам ассистентлар пойгасида ғолиб чиқишганди.

 

Узлуксиз иштирок

«Саутгемптон» етакчиси Жеймс Уорд-Проуз кетма-кет икки мавсум давомида барча ўйинларни майдонда ўтказди. Англия чемпионати тарихида ҳали ҳеч ким бундай барқарорлик намойиш қилган эмасди.

 

Битта жамоада гол муаллифлари сони

«Манчестер Юнайтед» февраль ойида «Саутгемптон»ни 9:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ўша баҳсда «қизил иблислар»дан 7 нафар футболчи номига гол ёзилди. Бунақаси чемпионатда иккинчи марта кузатилди. 2012 йилнинг декабрь ойида «Челси» бечора «Астон Вилла» дарвозасига жавобсиз 8та гол урганида, таблода 7 нафар «аристократ» фамилияси порлаганди.

 

Уй учрашувларида энг кам гол

Мавсум омадсизларидан бири - «Фулхэм» уй стадиони «Кревен Коттеж» (Craven Cottage)да атиги 9та гол урди. Чемпионат тарихида ҳеч қайси иштирокчи ўз майдонида бу қадар паст самарадорлик кўрсатмаганди.

 

Мавсум давомида энг кам гол

«Шеффилд Юнайтед» АПЛ доирасидаги 38та ўйинда 20та гол уриш билан чекланди. Бу мавсум-2007|2008да «Дерби Каунти» томонидан қайд этилган энг паст самарадорликнинг такрорланишидир.

Ў.УМАРОВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 08:00, 27.06.2021.
Ўқилди: 5131 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.