Кеча Европа чемпионати нимчорак финал баҳсида Италия Австрияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Федерико Кеза отаси Энрико (Евро-1996, Чехияга) каби Европа чемпионатида гол уришга муваффақ бўлди.
Пессина Италия терма жамоаси либосидаги 4 ўйинида 4 гол урди.
Пессина Евро-2020 мусобақасидаги 100-голни урди.
Италия Евро-2020 нинг 4 ўйинида 9 гол урди ва Евро-2000 да қайд этган рекорд натижасини такрорлади.
Бу Австриянинг Евродаги илк плей-офф ўйини эди.
Калажижнинг голи Италиянинг 11 ўйинли "қуруқ серияси"ни тўхтатди.