Нидерландия терма жамоаси бош мураббийи Франк де Бур Чехияга қарши ўйиндаги мағлубиятни изоҳлади.
"Бу қийин рақиб, аммо ўйиндан олдин биз кучлироқ эдик деб ўйлайман. Устунлик қилдик. Бундай учрашувларнинг натижаси бир ёки икки деталга боғлиқ бўлади. Мален яхши имкониятга эга бўлгач - бир неча сониядан сўнг биз ўн киши бўлиб қолдик. Бундай рақибга қарши ўйинда юз бериши мумкин бўлган энг ёмон нарса бу ўтказиб юборилган гол. Шундан сўнг, рақиб шунчаки ўзи хоҳлаган тарзда ўйнаши мумкин бўлди. Ва мен 3-3-3 схемасига ўтмоқчи бўлганимда, рақиб иккинчи голни уришди", - дейди мураббий.