«Челси» яримҳимоячиси Билли Гилмор «Норвич»га ижарага берилишга яқин турибди. Бу ҳақда Британия матбуоти хабар бермоқда.
Қайд этилишича, клублар аллақачон келишувга эришган. Ушбу битимнинг шу ҳафта якунланиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2020/2021 йилги мавсум охирида «Норвич» Премьер-лигага қайтди ва Англия футболининг элита дивизионидаги навбатдаги мавсумини ўтказади.