Италия терма жамоаси ва "Торино" клуби ҳужумчиси Андреа Белотти Турин клубидан кетишга яқин турибди.
Хабарларга кўра, «Торино» ушбу ёзда футболчини сотишни режалаштирмоқда, чунки форвард клуб билан шартномасини узайтиришдан бош тортмоқда. Белоттига «Арсенал», «Наполи», «Рома» ва «Милан» қизиқиш билдирмоқда. Турин клуби эса ўз футболчиси сотувидан 34 миллион евро ишлаб олмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Белоттига «Ливерпуль» ва «Манчестер Юнайтед» каби клублар ҳам қизиқаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.