Ўзбекистон олимпиячилари австралиялик тенгдошларини курагини ерга теккизганидан сўнг, навбатдаги ўйиндаги ғалаба Лондон олимпиадаси чиптасини нақд қилиши мумкин.
Буни тўғри англаб турган мухлисларимиз Қатардаги «Ал-Аҳлий» стадионда 21 февраль куни бўлиб ўтадиган Ироқ – Ўзбекистон ўйинида ҳам олимпиячиларимизни бевосита стадионда қўллаб-қувватлаш истагини билдиришган.
Ушбу мурожатларни инобатга олиб, ЎФФ терма жамоалари фан-клуби Туркия орқали Қатар давлатига 18 февралдан 23 февралгача — 5 кунлик сафар уюштиришни режалаштирмоқда.
Саёҳат режасига кўра, мухлислар Туркиянинг Истанбул шаҳри орқали Доҳага парвоз қилишади. Қатар сафарига бориш-келишда кундуз куни қўҳна Истанбул шаҳрининг осори-атиқалари жойлашган ерларга зиёрат уюштирилади.
Доҳада ҳам мухлисларимиз бир йил муқаддам Осиё кубогида Ўзбекистон терма жамоаси ўйнаган стадионлар ва бошқа диққатга сазовор жойларни томоша қилишади. Мухлислар учун замонавий отель, транспортлар хизмат қилади.
Ватанимизнинг умидли ёшларидан таркиб топган терма жамоасини муҳим ўйинда ёлғизлатиб қўйишни истамаётган барча мухлислардан 9 февралгача ҳужжат қабул қилинади. (жой ва вақт чегараланган, паспортда ОВВИР чиқш визаси бўлиши шарт).
Саёҳат билан боғлиқ қолган барча маълумотларни ЎФФ қошида жойлашган фан-клуб офисида ёки (+998-97) 400-20-04 телефон рақамлари орқали билиб олишлари мумкин.