"Рома" ҳимоячиси Алессандро Флоренци ушбу ёзда бошқа клубга ўтиши мумкин. Бу ҳақда La Nazione нашри хабар беради. Футболчи ўтган мавсумни "ПСЖ" сафида ижарада ўтказди.
30 ёшли футболчининг хизматларига бирданига учта Италиянинг топ-клублари қизиқиш билдирмоқда. Ушбу ёзда "Ювентус", "Интер" ва "Милан" Флоренци учун курашишади.
Ўтган мавсумда футболчи 36 учрашув ўтказди, 2 гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.