Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-1 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

«Металлург»: Ҳамжиҳатлик ва профессионаллик ютуқлар омили

Баҳо:
+ | -

Кеча “Металлург” профессионал футбол клубида раҳбарият ва ишчи ходимларнинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда жамоа бош мураббийи Жасур Абдураимов, клуб бош директори Абдуқаҳҳор Марифалиев, клуб техник директори Шавкат Саидов ва бошқа маъул раҳбарлар иштирок этишди.

Жамоа бош мураббийи Жасур Абдураимов “Металлург”нинг сўнгги ўйинларида қайд этилган натижалар ҳамда жамоа намойиш этаётган ҳужумкор футболдан келиб чиққан ҳолда олиб борилаётган ишлар самараси ва истиқболи ҳақида сўз юритди. Клуб яхлит механизмдан иборат эканлиги, унинг барча мурувватлари бир маромда, сидқидилдан ишласагина юксак натижаларга эришиш мумкинлигини қайд этди. Клубнинг барча ходимлари – раҳбариятдан тортиб оддий ишчиларгача яхлит жамоа бўлишга барчани чорлади. Клуб аъзоларидан ишга профессионал ёндошишни, ҳамжиҳатликни сўради.

Футболчиларга яратилаётган шарт шароитлар қониқарли эканлигини таъкидлаган ҳолда, иш самарадорлиги ҳамда сифатини янада яхшилар чораларини ишлаб чиқиш зарурлигини эътироф этди.

"Шундагина биз мухлислар кутган чиройли, ҳужумкор футболни намойиш этамиз. Натижалар ҳам ўз ўзидан яхшиланиб келаверади. Бизнинг мавсумдаги қатнашувимиз кузда – мусобақанинг якуний жадвалида ўз аксини топади. Айнан якуний жадвалга – чемпионат кўзгусига қараган мухлис бизнинг меҳнатимиз, ўйинимиз ва натижамиздан қониқиш ҳосил қилсин", — деди Жасур Биродарович.

Шунингдек, йиғилишда сўз олган Абдуқаҳҳор Марифалиев, Шавкат Саидовлар ҳам клуб ходимларини аҳилликка, ҳамжиҳатликка ва ишда профессионаликка даъват этишди.

Манба: metallurg-pfc.uz
Киритилди: 07:00, 30.06.2021.
Ўқилди: 1506 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5531]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2892]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2735]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2497]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1828]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1790]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1765]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1652]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1475]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1461]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик