Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Евро-2020. Чорак финал биринчи жуфтлигининг шу босқичга қадар босиб ўтган йўли ва қўшимча маълумотлар билан танишинг

Баҳо:
+ | -

Евро-2020 мусобақаси ўзининг ҳал қилувчи палласига кириб бормоқда.

Мусобақанинг чорак финал жуфтликлари маълум бўлганидан хабарингиз бор. Биринчи ярим финал йўлланмаси учун Швецария ва Испания терма жамоалари кураш олиб боришади.

Келинг, 2 июль куни Тошкент вақти билан 21:00да бошланадиган ўйиндан олдин жамоаларнинг шу босқичга қадар босиб ўтган йўли ва қўшимча маълумотлар билан танишиб оламиз.


ШВЕЦАРИЯ

Швецария терма жамоаси "А" гуруҳида Италия, Уэльс ва Туркия термалари билан беллашди ва якунда 4 очко тўплаган ҳолда учинчи ўрин билан плей-оффга йўл олди. Тўплар нисбати: 4-5.

"A" гуруҳи натижалари

12/06 Уэльс 1:1 Швецария (Боку)
16/06 Италия 3:0 Швецария (Рим)
20/06 Швецария 3:1 Туркия (Боку)

Нимчорак финал

28/06 Франция 3:3 Швецария (пеналтилар серияси 4:5) (Бухарест)

Чорак финал

02/07 Швецария - Испания (Санкт-Петербург)

Швецария терма жамоаси тўпурари Ҳаррис Сеферович (3 гол).

Европа чемпионати саралашида 8 ўйинда 5 ғалаба, 2 дуранг ва 1 мағлубият қайд этган. Тўплар нисбати: 19-6.

Евро саралашидаги тўпурар Седрик Иттен (3).

Шу пайтга қадар Швецария Европа чемпионатидаги энг яхши натижасини Евро-2016 да қайд этган. Жамоа нимчорак финалга қадар етиб борган ва Польша билан баҳсда пеналтилар сериясида (1:1, пен. 4-5) мағлубиятга учраганди.

Швецария бош мураббийи Владимир Петкович 2014 йилдан бери терма жамоани бошқариб келмоқда. Ўшандан бери швецарияликлар йирик мусобақаларнинг барчасида мунтазам иштирок этиб келишмоқда.

Асосий ўйинчи: Жердан Шакири

Жамоанинг мияси, ҳақиқий ўзгариш қила оладиган футболчи. Унинг Туркия билан ўйиндаги дубли жамоасини плей-оффга олиб чиқди. Ҳужумчилар ортида ҳужумдаги бўшлиқни тўлдирган ҳолда сифатли ҳужумга ўтишни кафолатлайди.

Ўйинини кузатиш керак бўлган футболчи: Брил Эмболо (24 ёш).

Жароҳатлардан кейин 2019 йилда Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" жамоасида порлаган ҳужумчи кучли, кўп қиррали ва юқори билан тезлиги билан ажралиб туради.

Биласизми?

Швецария Петкович қўлостида мусобақаларнинг барчасида гуруҳдан чиқишни уддалаган ва бу сафар биринчи марта плей-оффда Франция устидан ғалаба қозониб юришини давом эттирадиган бўлди. Бунга қадар 2014 йилдан бери барча йирик мусобақаларда жамоа плей-оффдаёқ тўхтаган.


ИСПАНИЯ

Испания терма жамоаси "E" гуруҳида Швеция, Польша ва Словакия термалари билан беллашди ҳамда 5 очко тўплаган ҳолда иккинчи ўрин билан плей-оффга йўл олди. Тўплар нисбати: 6-1.

"E" гуруҳи натижалари

14/06 Испания 0:0 Швеция (Севилья)
19/06 Испания 1:1 Польша (Севилья)
23/06 Словакия 0:5 Испания (Севилья)

Нимчорак финал

28/06 Хорватия 3:5 Испания (экстра таймлар) (Копенгаген)

Чорак финал

02/07 Швецария - Испания (Санкт-Петербург)

 

Испания терма жмаоаси тўпурарлари: Алваро Мората, Пабло Сарабия, Ферран Торрес (2 гол).

Европа чемпионати саралашида 10 ўйинда 8 ғалаба ва 2 дуранг қайд этган. Тўплар нисбати: 31-5.

Евро саралашидаги тўпурарлар: Алваро Мората, Серхио Рамос, Родриго (4).

 

Шу пайтга қадар Испания терма жамоаси уч марта (1964, 2008, 2012) Европа чемпиони бўлган.

Ўтган мусобақада эса нимчорак финалда Италияга мағлуб бўлиб (0:2) юришини тўхтатган.

Испания термаси бош мураббийи Луис Энрике 2019 йилдан бери "қизил фурия"ни бошқариб келмоқда. У аввал "Барселона" билан 2015 йилда УЕФА Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.

Асосий ўйинчи: Жерар Морено

Фаолияти давомида энг ишончга тўлган ва Европа лигасининг амалдаги ғолиби. Ўнг қанот ҳужумида ўйнайдиган чапақай футболчи ёлғон тўққизликда ҳам анча хавфли. Шунингдек, жамоаси ҳужумларини ташкил қила оладиган 10 рақамли ўйинчи ҳамдир.

Ўйинини кузатиш керак бўлган футболчи: Педри (18 ёш).

Йиллар давомида жуда кўплаб иқтидорли футболчилар етишиб чиққан бўлса-да, 18 ёшида кичик жуссаси билан биринчи тўлиқ мавсумидаёқ "Барселона" ярим ҳимоя чизиғида ҳукмронлик қила оладиган ўйинчилар жуда кам. Унинг футбол интеллекти ақлбовар қилмас даражада юқори.

Биласизми?

Испания Европа чемпионатида чемпионлик совринини муваффақиятли тарзда ҳимоя қила олган ягона терма жамоа ҳисобланади, 2012 йилда.

Манба: euro2020.com
Киритилди: 12:03, 30.06.2021.
Ўқилди: 3450 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [2245]

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [2209]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [2069]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [1944]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1800]

Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ-2026 учун таркибини эълон қилди [1741]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1645]

«Барселона» Левандовски билан хайрлашди: «Юлдуз бўлиб келдинг — афсона бўлиб кетяпсан» [1626]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1622]

«Ҳеч қачон!»: Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги хабарларга кескин жавоб қайтарди [1569]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик