Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Евро-2020. Чорак финалниг марказий учрашуви: Бельгия ва Италиянинг шу босқичга қадар босиб ўтган йўли

Баҳо:
+ | -

Мазкур босқичда шубҳасиз Бельгия ва Италия терма жамоалари ўртасидаги баҳс марказий мақомида ўтади.

24 терма жамоадан саккизтаси мусобақадаги иштирокини давом эттирмоқда. Биз улардан иккитаси ҳақида тўхталиб ўтамиз.

БЕЛЬГИЯ

Бельгия терма жамоаси "B" гуруҳида Дания, Россия, Финландия билан беллашди ва 9 очко тўплаган ҳолда биринчи ўрин билан плей-оффга йўл олди. Нимчорак финалда эса амалдаги Европа чемпион Португалия терма жамоаси минимал 1:0 ҳисобида мағлуб этилди.

Чорак финалда белгияликларга Италия тўқнаш келади. Баҳс 2 июль куни Тошкент вақти билан 23:55да бошланади.

"B" гуруҳи натижалари

12/06 Бельгия 3:0 Россия (Санкт-Петербург)
17/06 Дания 1:2 Бельгия (Копенгаген)
21/06 Финландия 0:2 Бельгия (Санкт-Петербург)

Нимчорак финал

27/06 Бельгия 1:0 Португалия (Севилья)

Чорак финал

02/07 Бельгия - Италия (Мюнхен, 23:55)


Жамоанинг Евро-2020 даги тўпурари: Ромелу Лукаку (3 гол).

Евро саралаши доирасида Бельгия 10 ўйинда 10 ғалаба қайд этди. Тўплар нисбати: 40-3.

Бельгиянинг Европа чемпионатлардаги энг яхши натижаси 1980 йилда қайд этилган (финалчи).

Ўтган Еврода жамоа Уэлсга 1:3 ҳисобида мағлуб бўлган ва чорак финалда иштирокини якунлаган.

Бош мураббий: Роберто Мартинес

Испаниялик мутахассис 2016 йилдан бери Бельгия терма жамоаси бош мураббийи саналади.

Асосий ўйинчи: Кевин Де Брюйне

Чемпионлар лигаси-2019/2020 мавсумининг энг яхши ярим ҳимоячиси Евро саралашининг 6 ўйинида 4 гол ва 7 ассист муаллифига айланган. Шунингдек, ўша мавсумда АПЛда 20 ассист билан Тьерри Анри ўрнатган рекордни такрорлаган. Бельгия уни Италияга қарши баҳсга қадар формасини тиклаб олишини истамоқда.

Ўйинини кўриш керак бўлган футболчи: Юри Тиэлеманс

"Лестер"нинг ярим ҳимоядаги кўп қиррали футболчиси, узоқ масофадан ўткир зарбага эга 24 ёшли ўйинчи майдонда катта кўламдаги ишларни бажаради.

Биласизми?

Бельгия FIFA рейтингига кўра дунёнинг энг кучли терма жамоаси бўлиб турибди.


ИТАЛИЯ

Италия терма жамоаси "A" гуруҳида Уэльс, Швецария, Туркия билан бир гуруҳдан жой олди ва 9 очко билан биринчи ўринни эгаллаган ҳолда плей-оффга чиқди. Тўплар нисбати: 7-0.

Нимчорак финалдаги Австрияга қарши ўйинда экстра-таймларда киритилган голлар (2:1) Италияга чорак финал эшигини очди.

Ярим финал остонасида "скуадрадзурра" Бельгия билаг ўйнайди.

"A" гуруҳи натижалари

11/06 Туркия 0:3 Италия (Рим)
16/06 Италия 3:0 Швецария (Рим)
20/06 Италия 1:0 Уэльс (Рим)

Нимчорак финал

26/06 Италия 2:1 Австрия (экстра-таймлар) (Лондон)

Чорак финал

02/07 Бельгия - Италия (Мюнхен, 23:55)

Италия термасининг Евро-2020 даги тўпурарлари: Чиро Иммобиле, Мануэль Локателли, Маттео Пессина (2 гол).

Евро саралашида Италия 10 ўйинда 10 ғалаба қайд этган. Тўплар нисбати: 37-4.

Евро саралаши тўпурари: Андреа Белотти (5)

Италия терма жамоаси 1968 йилги Европа чемпионатида ғолиб чиққан.

Ўтган Еврода эса чорак финалда Германия термасига имкониятни бой берган (1:1, пен. 5-6).

Бош мураббий: Роберто Манчини

Италия термасида омади келмаган бўлса ҳам ўз даврининг энг яхши ҳужумчиларидан бири бўлган ва мураббийлик фаолиятида Италия, Англия, Туркия клубиларидаги муваффақитидан кейин терма жамоада ҳам порлашга ўч бўлиб турган мураббий. Бошланиши жуда ҳам ажойиб.

Асосий ўйинчи: Жоржиньо

Италия лагерида уни Радио Жоржиньо деб чақиришади. Чунки, футболчи ўйин пайтида ҳам турли кўрсатмалар берган ҳолда шериклари билан гаплашади. Италиянинг мияси, ҳақиқий бошқарувчиси ҳисобланади.

Ўйинини кузатиш керак бўлган футболчи: Николо Барелла

Манчини формати шаклланишидаги асосий майдоннинг исталган жойида пайдо бўладиган футболчиси. Сардинияда таваллуд топган ва "Интер"нинг А Серия чемпионлигида асосий ролни бажарган 24 ёшли хавбек юқори техника, курашлардаги маҳорати ва кўп энергиси ҳамда рақиб жарима майдонига тўғри вақтда пайтда кириб бориши билан ажралиб туради.

Биласизми?

Мусобақа давомида Италия кетма-кет қўлга киритилган ғалабалар (12) серияси ва мағлубиятсиз ўйинлар (31) бўйича рекордларни янгилади.

Манба: euro2020.com
Киритилди: 13:02, 30.06.2021.
Ўқилди: 2500 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.