Погба Мбаппени аниқ бажарилмаган пенальтидан кейин унга далда берди.
Франция терма жамоаси яримҳимоячиси Поль Погба Евро-2020дан ўрин олган Швейцарияга қарши баҳсдаги пеналтилар сериясидан сўнг ҳужумчи Килиан Мбаппени қўллаб-қувватлади.
Ўшанда айнан Килиан ҳал қилувчи пенальтини уролмаганди, шундан сўнг французлар Швейцарияга ютқазиб, мусобақани тарк этишганидан хабарингиз бор.
«Бу ерда Мбаппенинг ёлғиз ўзини айблаш хато, барчамиз айбдормиз», - дейди Погба.
Аввалроқ Франция терма жамоаси сафида Мбаппе иштирокида зиддият чиққани ҳақида хабар берилган эди.