Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия - Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика - Парагвай

«Манчестер Юнайтед» аъзосига айланган Жейдон Санчо ҳақида

Баҳо:
+ | -

Авваламбор, бу энг узоқ давом этган трансфер жараёнларидан бири дейишимиз мумкин. 15 ёшигача “Уотфорд”да сўнг икки йил “Манчестер Сити”да бўлиб ўша вақтда энг умидли ўсмирлардан бири сифатида тарифланган Санчо 2017 йил “Боруссия Дортмунд” билан шартнома имзолайди.

Биринчи мавсум ўзини ва Бундеслигани ҳис қилиб олиш учун сарфлангач, кейингисида у клубдаги энг яхши плеймекерга айланади – 17 та голли узатма (+12 та гол). Ўша мавсумдан сўнг ярим йил илгари МЮни қабул қилиб олган Оле Гуннар Сульшер унга қизиқиш билдира бошлаганди.

Жейдоннинг Дортмунддаги фаолияти Пулишичнинг бош мураббий Фавр билан низога бориши билан параллел келгани ҳалигача англияликнинг омади деб айтилса-да, аслида у табиий равишда ҳам ўз ўрнини топишга қодир экани аниқ эди.

У Германия чемпионатида “энг ёш” олд сўзи билан келувчи бир неча рекордни янгилади. Жумладан, 19га тўлиб-тўлмай чемпионатнинг бир мавсумида 10 та гол урган энг ёш футболчига айланди.

Ўртача кўрсаткичлар: Жейдон Санчо 90 дақиқада ўртача 2,9 маротаба ҳал қилувчи узатма амалга оширади. Солиштириш учун: Бруну Фернандеш – 2,7 ва Люк Шоу 2,4. У ўртача ҳар ўйинда камида битта фойдали кросс узатма муаллифига айланади. МЮ вингерларида бу рақам 0,2 кўринишида экан. Сўнги 3 мавсумда Санчо 475 маротаба дриблингда рақибдан ўтишга уринган ва 254 маротаба буни муваффақият билан уддалаган. Икки кўрсаткич бўйича ҳам Санчо Бундеслига етакчисидир. Кутилганидан кўпроқ гол уриш борасида мутлақ етакчи. Сўнгги уч мавсумда xG бўйича кутилмалардан 12 та кўпроқ гол урган.

Энг эътиборлиси Sky sport’га ишонадиган бўлсак Жейдон Санчо сўнгги 3 масвум топ лигаларда стабил бўлган 10 та энг юқори кўрсаткичли футболчилар қаторига киради.

Ориф Толипов.

Манба: https://t.me/tolipovuz
Киритилди: 23:17, 01.07.2021.
Ўқилди: 6624 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.