Кириш Регистрация

Ширер Саутгейт ҳақида: «Футболда ҳам ҳаётда ҳам ўрнак олса арзийдиган инсон»

Баҳо:
+ | -

Алан Ширер Гарет Саутгейт ва Англия ҳақида фикр билдирди.

Машҳур «Ньюкасл Юнайтед»нинг собиқ ҳужумчиси Алан Ширер Англия терма жамоасининг тарихдаги ўйинлари ва мураббийи Саутгейт ҳақида гапирди. Англия Германияни мағлуб этгандан сўнг у қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

«Евро 96да Германияга қарши ўйинда Саутгейт пенальтидан фойдалана олмаган ва Англия мағлубиятига сабаб бўлган эди. Мен бунда Гаретни ҳеч қачон айбламаганман. Шунингдек, ўша муваффақиятсизликда уни ўрни катта деб ҳам айтмаган бўлардим. Бунда бутун жамоани айби бор эди, мени ҳам.

Ярим финалда ўйнаганимиз учун балки ҳаммада ҳаяжон бўлгандир. Лекин барчасини экстра бўлимларда ҳал қилиш имконимиз бор эди. Биз бундан фойдалана олмагандик. Пенальтилар церийасида эса ҳамма адашиши мумкин. Ўша хатони Саутгейт қилганди. Аммо кеча Германияни мағлуб этиб, ўз айбини қайсидир маънода юва олди. Мен Украинани ҳам юта олишимизга ишонаман».

Саутгейт 25 йил олдин йўл қўйган хатосини юва олди ва ҳозирда Украинага қарши ўйинга тайёргарлик кўрмоқда. У ҳам Германия устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди: «Мен 96 йилда Англия сафида эдим. Мен тарихий фактни ўзгартира олмайман. Ҳа, мен ўша пенальтидан фойдалана олмай, жамоамга панд бергандим. Бу нарса абадий мен билан яшайди.
Лекин мен бугун бошқараётган жамоа ва ундаги йигитлар салоҳияти жуда юқори, мен уларни янги тарих ёза олишларига мутлақо ишонаман. Кечаги ўйинда улар буни намойиш эта олишди».

Ширер ўз сўзида давом этар экан Саутгейтнинг ўтмишдаги фаолияти ва шахсиятига ҳам тўхталиб ўтди: «Мен терма жамоадаги фаолиятим давомида кўплаб буюк инсонлар билан тўп сурдим. Улар жуда кўп. Лекин ҳимоячилар орасида Гарет ажралиб турарди. 96 йилги чемпионатда ярим финалгача жуда осон етиб келгандик. Кучли тўртталикка киришимизда Соутгейтни ҳам беқиёс ўрни бўлган, албатта.

У энг мураккаб пайтларда ўзини ёрдамга таклиф қила оладиган футболчи эди. Менга футбол ва ҳаёт битта нарсани ўргатди: яхши нарсаларни қадрлаш учун сиз ёмонлик кўришингиз керак бўларкан. Ўша ондаги пенальтини бажара олмай балки, Соутгейт йиқилганди. Лекин асосийси тура олди ва йўлда давом этди. Мана ҳозир исботламоқда, ўзининг ҳақиқий қийматини. Футболда ҳам ҳаётда ҳам ўрнак олса арзийдиган хос ҳарактерга эга инсон».

Киритилди: 09:38, 02.07.2021.
Ўқилди: 1764 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [9833]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [5649]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [4497]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [4216]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3934]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [3149]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [3006]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [2170]

"Барселона"нинг мағлубияти жанжалга айланди. Тафсилотлар [2030]

Sport ва Futbol телеканалларида 14-февраль куни 2 та футбол, футзал ва шахмат турниридан трансляциялар бор [1945]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.