Евро 2020 ўзининг энг қизғин палласига кирмоқда. Бугун биз сиз билан иккита ўйинга гувоҳ бўламиз. Улардан бири «Аллианз Арена»да ўтажак баҳс: Бельгия - Италия. Ушбу ўйинда фаворит жамоа мавжуд эмас. Номлар жиҳатдан Бельгияда бироз устунлик бор, холос.
Бельгия Роберто Мартинез бошчилигида анча йилдан буён ижобий натижаларга эришиб келмоқда. Унинг даврида Бельгия таркибида олтин авлод шаклланди. Оҳирги баҳсда улар кучли саналган Португалия терма жамоасини турнирдан «улоқтириб» ташлашга эришдилар. Гуруҳ баҳсларида ҳам мағлубият нималигини билишмади.
Ўтган ҳафтада Италия Австрияга қарши ўйин ўтказиб, муносиб равишда рақибини мағлуб этди. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда итальянлар деярли қийналмади. Айни дамда «адзурра» ғалабали церийасида давом этмоқда. Улар ҳақиқий кучини Бельгияга қарши кўрсатишлари керак бўлади. Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, Италия Бельгияга қарши яхши статистикага эга: 23 учрашувнинг 14 тасини ўз фойдасига ҳал қила олган. Бельгияни бу борада унчалик мақтана олмайди.
Ўтказилган расмий учрашувларнинг атиги, 5 тасида ғалаба нашидасини суришга эришган, холос. Бугунги баҳс бельгияликлар учун ўзининг салъбий кўрсаткичларини яхшилашга яхши имкониятдир. Икки терма жамоа ўртасидаги оҳириги баҳс Евро 2016 да бўлган ва ўша баҳсда Италия 2-0 ҳисобида зафар қучган эди.
Турнирда Бельгия чорак финалгача 4 та ўйинни барчасини ютди. Италияда ҳам худди шундай, 4 та ғалаба мавжуд.
Бельгия таркибида:
Эден Азар ва Кевин де Брюненинг майдонга тушмаслик эҳтимоли бор. Тимати Кастан ҳамда Симон Минёлелар жиддий жароҳати сабабли Еврони ўтказиб юборишмоқда.
Италия таркибида:
Турнир бошланиши олдидан жамоа сардори, яримҳимоячи Лорензо Пеллигрини жароҳати сабаб қатнашмаслиги маълум бўлган эди. Унинг ўрни, кейинчалик «Фиорентина» вакили Гайтано Кастровилли билан тўлдирилди. Шунингдек, ҳимоячи Аллессандро Флорензи ҳам майдонга тушиши сўроқ остида қолган.
Хуллас, бугунги ўйинда балки титанлар жангини кўриш имконига эга бўлармиз. Ҳархолда, анча йиллардан бери Бельгия таркиби юлдузлар билан тўла, Италияни эса бу мавсумдаги ўйинларини ўзингиз кўриб турибсиз. Биз эса майдон «ёниши»дан умидвормиз!
Жалолиддин Исматов