Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Кўникма

Баҳо:
+2 | -

Бир пайтлар, «Бунёдкор» ОЧЛда илк бор қатнашаётганида шарҳловчининг «қалдирғочлар» бу турнирда биринчи марта ўйнаётгани, тажрибасизлиги панд бериши мумкинлиги ҳақидаги гапларидан кулгим қистаганди. Ахир ўшанда жамоа таркибида бутун «умри» ОЧЛда ўтган футболчилар жамланган эди.

Мен ўша воқеаларни эслашим сабаби, футболимизда кучли жамоа пайдо бўлиш йўналиши деярли бир хил кечади. Юртимизнинг энг ишонган футболчилари жалб қилинади, ички чемпионатда бу сафар янги либосда, ўтган сафарги натижаларни такрорлашади ва халқаро майдонга кириб келишади. Мен буни қоида, формула, демаяпман, шунчаки, шунақа тасаввур бор ва бу қайсидир маънода тўғри. Лекин...

Ушбу мавсум мен учун «Насаф»ни кузатиш ҳаммадан кўра қизиқроқ бўлади. Сезяпсизми, бу тажриба умуман футболимиз учун бироз бегона ҳолат, бегона йўналиш. «Насаф» ўтган мавсумда халқаро кубокда муваффақият қозонди, кубок финалида ўйнади, чемпионатни иккинчи ўринда якунлади. Шу билан биргаликда, жамоа таркибида асосан ҳали терма жамоа сафида пишмаган, аниқроғи, футболимизнинг энг олди юлдузлари даражасига чиқмаган футболчилар тўп суришди. Яъни шароит ва ишга бўлган муносабат бўйича баҳслашди «Насаф» ва бу ўзига яраша натижа кўрсатди. Йўқ, мен «Насаф» фақат яхши молиявий шароит туфайли кучли бўлиб қолди, мабодо ўша шароит олиб қўйилса, пасайиш юз беради, деб таъкидламоқчи эмасман. Гап бошқа ёқда.

«Наполи» жамоаси ўтган мавсумда «А» Серияда жуда кучли ўйин намойиш этди. Бир қатор грандларни ортда қолдириб, Европа Чемпионлар Лигасига йўл олди. У ерда ҳам йўқолиб қолмади, ўлим гуруҳи бўлишига қарамасдан, кейинги босқичга чиқди, миллионлари билан «Манчестер Сити» ортда қолдирилди. Аммо клубнинг «А» Сериядаги ушбу мавсумдаги ишлари унча юришмаяпти. Нега?

Таркиб деярли ўзгармаган. Бу футболчилар алоҳида учрашувда ҳар қандай жамоани ер тишлатишини ҳатто ушбу мавсумда ҳам исботлай олди. Бу ерда асосий сабаб, футболчиларнинг кўзларидаги учқун йўқолди. Ҳа, ўтган йили ЕЧЛ да тўп суриш истаги, потенциал юлдузларнинг Европага ўзини намойиш қилиш истаги жуда кучли эди. Жамоа деярли ҳар бир ўйинда катта иштиёқ билан майдонга тушар ва ҳар бир очко учун курашарди. Рақиб ким бўлишидан қатъий назар. Ҳозир «Наполи» юлдузларини ҳаммамиз таниймиз. Уларнинг бугун бўлмаса, эртага гранд жамоалар таркибидан ўрин олиши мумкинлигини яхши биламиз. Бу ҳолат «Наполи»га ҳалақит бера бошлади. Энди олдинги иштиёқли «Наполи»дан асар йўқ. Нима бўпти?

Мана, «Милан». Улар ҳам юлдуз, аксарият учрашувларда ярим куч билан ҳаракат қилишади. Аммо фарқ шундаки, улар уша ҳолатда ҳам ғалаба қозонишни билишади. Барқарор пешқадамга айланишнинг нозик ва муҳим нуқтаси мана шу ерда яширинган. Шу синовдан ўтдинг, марра сеники.

«Наполи» энди кучсизроқ жамоалар билан ўйинларни шунчаки, савия устунлиги ёрдамида, ортиқча ҳаракатларсиз ғалаба қозонишни йўлга қўймоқчи бўлди. Ўхшамаяпти. Таркиб кучли, аммо ҳатто ёмон ўйналган ўйинларда ҳам очко олиш учун етарли ресурсга эга эмас. Агар «Наполи» ғалаба қозонишни истаса, худди авалги йилдагидек, ҳар ўйинда юз фоиз куч билан ўйнашга мажбур. Бошқа йўл йўқ.

Футболимизда «Бунёдкор»да ўзига яраша савия устунлиги сезилади. Таркиби қандай бўлишидан қатъий назар, бутунлай ёш футболчилар йиғилган бўлса-да, «Пахтакор» номининг ўзида салобат бор. Мана шу салобатнинг ўзи рақибни енгиб қўяди. «Насаф»ни мана шу икки жамоа сафига қўшишга ўтган мавсумдаги ғалабалар камлик қилади, менимча.

Эътибор берган бўлсангиз, «Насаф» деярли барча учрашувларда бор куч билан ҳаракат қилди, бутун имкониятларини ишга солди. «Бунёдкор»га ўхшаб баъзан чап оёқда уч очкони қўлга киритмади. Ҳар бир очко устида тер тўкди. Агар қаршиликларнинг сафардаги ўйинларига эътибор берсангиз, деярли барчасида тенг кураш борган, кўп ўйинлар дуранг билан тугаган.

Нима демоқчиман?

«Насаф»нинг футболимиз етакчилари сафига қўшилиш палласи, агар жоиз бўлса, ушбу мавсумда бўлади. Йўқ, клубни тарк этиб кетган баъзи футболчиларга ўринбосар топиш ёки пайдо бўлиши таҳмин қилинаётган баъзи молиявий муаммолар - ўзбек футболи учун доимо энг устивор саналиб келган бўлса-да, мен кўпроқ жамоа йил давомида ҳосил бўлган руҳият ва пойдеворга қизиқяпман.

Борми? Футболчиларда яна бир йил юқори савияда ўйнаб, натижа кўрсатишга етадиган учқун ёки ортиқча куч сарфламасдан ҳам, керакли ғалабаларни қўлга кирита оладиган кўникма борми? Агар икковидан бири «Насаф»да пайдо бўлса, бемалол, сизни футболимизда яна битта кучли жамоа пайдо бўлгани билан табрикласам бўлаверади. Қани эди...

Қаҳрамон АСЛАНОВ

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:25, 07.02.2012.
Ўқилди: 13822 марта.
Фикрлар: 27 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.