"Челси"га мавсум давомида Эдуард Менди ўрнига захира дарвозабони керак. "Вердер" дарвозабони Жири Павленкани "Челси" кузатиб бормоқда. Бу ҳақда Германиянинг Deichstube нашри хабар бермоқда.
Павленка хизматларига "Челси"нинг техник директори Петр Чех қизиқмоқда. Айнан у ватандошининг Лондон клубига ўтиши учун ҳаракат қилади.
Трансфермаркт 29 ёшли Павленкани 5,5 миллион еврога баҳоламоқда.