Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Тўрт муносиб номзод. ЕВРОни ким ютади? (1-қисм)

Баҳо:
+ | -

СКУАДРА АДЗУРРА

Чорак финал ўйинлари якунланиб биз бош совринга номзод бўлиб қолаётган 4 та терма жамоа номини билиб олдик. Авваламбор, бу ЕВРО аввалгиларидан анча фарқли ўтаётганини таъкидлаш лозим. Тўғри, ҳар бир алоҳида турнир бу – алоҳида воқейлик ва уларнинг ўзаро фарқланиши табиий. Фикримча, яримфиналга тасодиф туфайли келиб қолган жамоа йўқ. Ҳозиргача турнирда иштирокни давом эттираётган жамоаларнинг ҳар бир совринга муносиб. Келинг, уларнинг барчасига алоҳида тўхталиб ўтамиз.

Италия!

Турнирдаги биринчи ўйинидан буён футбол мухлислари оғзидан тушмаётган тариф – ўзига ўхшамаётган ва ўта ёқимли терма жамоа!

Мағлубиятсиз серия бўйича Миллий рекордни янгилаб олган Манчини жамоаси, энди бу борадаги Жаҳон рекордига яқин – 3 та ўйин қолди унгача. Катеначчо деб аталмиш “зўраки ёқимли” ўйин услубини ниҳоят зеҳнидан чиқариб юбора олган италияликлар ҳужумда турфа хиллик кўрсата олишмоқда. Ҳозирча мусобақада рақиблари дарвозасига энг кўп зарба йўллаган жамоа – Италия (101).

5 ўйиндаги ҳужумларни қайта кўриб чиқинг, юқори диверсификацияни кузатишингиз мумкин бўлади. Чап қанот ҳимоясидаги Спинацолла турнирда ҳужумга боришдаги энг фойдали футболчилардан бири, агар энг фойдалиси бўлмаса. Бундан ташқари у расман ЕВРО-2020нинг энг тез футболчиси бўлиб турибди - 33,8 км/соат. (У жиддий йўқотиш). Ўнг қанотда бундай ҳимоячи йўқ. Бори – Ди Лоренцо ҳужумда у қадар фаол эмас. Аммо буни ўша томонда олдинда ўйнаётган Барелла ва Кьеза компенсация қилмоқда. Ҳимоя маркази ҳақида айтиш шарт эмас. Кўзи боғлиқ ҳолда бир-бирини кўрадиган жуфтлик – Бонуччи-Кьеллини. Жоржиньо-Вератти жуфтлиги марказдаги энг зўри экани ҳам баҳссиз, менимча. Марко Вератти қолганлардан камроқ ўйин ўтказганига қарамай, ҳозирда мусобақада рақибдан энг кўп тўпни  олиб қўйган футболчи бўлиб турибди. Жоржиньо ҳам, Вератти ҳам бўшлиқлар юзага келтириш, уларни топишга ўта уста. Бельгияга қарши ўйинда буни кўрдик. Олдинда Чиро Иммобеленинг ўйини ўхшамаётгани ягона муаммо бўлиб турибди, дейиш мумкин. Ўзи Италия ҳозирча ЕВРОда 11 та гол урди-ю, уларнинг бирортаси бош билан эмас. Бу ҳам ижобий жиҳат эмас аслида. Бироқ буни Инсинье кўрсатаётган, чайқатиб юборувчи зарбалар тўлдирмоқда.

Испанияга қарши ўйинда масала марказда ҳал бўлади, менимча. Агар шундай бўлса, Манчини жамоасининг майдон маркази кучлироқ. Жоржиньо ва Вератти қаршисида биргина қария Бускетс қолиб кетмоқда (Лекин Серхионинг ҳам савиясига асло шубҳа йўқ).

Аслида Испаниянинг турли кўрсаткичлар борасида Италиядан олдинда эканини кўриш мумкин. “Қизил фурия” ҳақида бироз кечроқ ёзаман. Ҳозирча “Мовий гвардия” ҳақида қисақача тўхталган бўлдим.

Ориф Толипов.

Манба: https://t.me/tolipovuz
Киритилди: 06:00, 05.07.2021.
Ўқилди: 6462 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.