Кириш Регистрация
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон 1-3 Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс 1-0 Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта 0-1 Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити

Тўрт муносиб номзод. ЕВРОда ким ғолиб бўлади? (2-қисм)

Баҳо:
+ | -

La Furia Roja

Ярим финалчилардан бири Италия ҳақида ёзгандик. Энди навбат Испанияга.

ЕВРО-2020’да энг кўп гол ураётган жамоа бу – Испания! (12 та гол)

ЕВРО-2020’да тўпни ўзида энг кўп вақт мобайнида эгаллаб турган жамоа – Испания! (67,2 %)

ЕВРО-2020’да узатмаларнинг аниқлиги бўйича етакчи жамоа – Испания! (89,4 %)

Ва муҳими турнирдаги энг томошабоп ўйин кўрсатаётган жамоа (кўпчиликнинг фикрига кўра) бу – Испания!

Луис Энрикенинг “Реал”дан бирорта футболчи олмагани учун танқид қилишди. Испаниянинг бу таркибини ХХI асрдаги энг заиф таркиб дея аташди. Амалда эса ҳаммаси визуал чиройли кўриниб, натижа жиҳатдан эса юқори бўлиб чиқмоқда.
 
Бир нуқта бор – нозик нуқта. Испанларнинг ўта ёрқин ўйини нуқсонларни сояга олиб қўймоқда, гўё. Масалан, Энрике турнирни икки дуранг билан бошлаганини кўпилик унутди. Унутмаганлар буни кириш, қизиб олиш қисми дейишга уринмоқда. Майли шундай бўлса, унда Швейцарияга қарши ўйинда “қизил”гача “қизил фурия”га нима бўлди?

Фройлер четлатилгунга қадар испанлар 67 фоизли тўп  эгалиги кўрсаткичи билан боришсада, бу устунликни аввалги ўйинлардаги каби зарбаларга кўчира олмадилар. Бу вақтгача ҳатто рақиб кўпроқ зарба йўллаганди. Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, Петковичнинг кўрсатмасига биноан бу баҳсда Бускетсга алоҳида тансоқчи қўйилди. Шакири унинг ёнида жилмади. Бускетс билан бошланадиган ҳужумлар минимал даражага етди. 77 дақиқада Серхио 55 та узатма берган. Хорватларга қарши учрашувнинг шунча вақтида 81 та узатмаси бор эди унинг. Худди-ки, тизим марказий онгдан узиб қўйилди. Бир киши кам бўлиб қолгач эса юкламани қайта тақсимлашга мажбур бўлган рақиб бўшашди холос.

Хуллас, заиф нуқта бу марказ бўлиб, Серхио учун кислородни бўғиш испанларни кескин секинлатишга тенг экани кўриниб қолди. Агар Энрике бу заифлик тўғри  англаб марказда ёрдамга Родрини  туширса, унда бошқачароқ футбол кўриш мумкин Италияга қарши.

Яна кучли жиҳатларга қайтсак. Алба-Педри-Ольмо чап қанотичалик яратувчан чап қанотни ҳозирча мен илғамадим. Аслида Энрике асосийда Сарибияни ташламоқда чап вингер ўрнида. Кейин кўп ҳолда унинг ўрнига Дани Ольмони тушириб ўйинни кучайтира олмоқда. Бундан ташқари Алба ўрнида ҳам баъзида Гайя пайдо бўлди. Агар уччаласи бир вақтда бошласа – Ди Лоренцони қийнаб қўйиши аниқ. Мората кўп танқид қилинсада, аниқки Моренодан кўра эгилувчан, бу ўйин услубига мос футболчи экани аниқ.

Ўйлашимча, Италияга қарши ўйинда марказни ютган жамоа финалга чиқади. Бу жуфтликда финалга чиққан жамоа эса бош совринга асосий давогардир.

Юқоридагиларнинг барчаси – менимча, албатта!

Канални кузатиб боринг, кейинги фикрлар Англия ҳақида бўлади.

Ориф Толипов.

Манба: https://t.me/tolipovuz
Киритилди: 08:00, 05.07.2021.
Ўқилди: 4916 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [3253]

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди [2940]

Моуриньо "Реал"дан ҳайдайдиган илк футболчи номи маълум [2348]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1917]

Zo'r TV телеканали 17-май куни «Севилья» - «Реал» ва «Барселона» - «Бетис» ўйинини жонли трансляция қилади [1874]

Моуриньо: «Бенфика»да қолиш эҳтимолим 99 фоизни ташкил этади» [1701]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1622]

ЎзПФЛ «Динамо» клуби бош мураббийи Вадим Абрамовни расман огоҳлантиради [1576]

Криштиану Роналду ОЧЛ-2 финалидаги мағлубиятдан кейин кумуш медални олишга чиқмади [1434]

U17 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Жанубий Корея - 2:2. Пенальтилар серияси - 5:3 (видеошарҳ) [1417]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик