«Наполи» клуби президенти Аурелио Де Лаурентиис ҳужумчи Лоренцо Инсинье неаполликлар сафидан кетиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.
Инсинье «Наполи» тарбияланувчиси эканлигини ҳамма билади, аммо у клубдан чарчаган бўлса ва ўз кучини Италиядан ташқарида синаб кўрмоқчи бўлса - бу унинг танлови.
Аввалроқ, унинг «Барcелона»га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар чиқаётган эди.