«Сассуоло» футболчиси Мануэль Локателли «Арсенал»дан тушган таклифни рад этди. Лондонликлар «Ювентус» билан шартноманинг молиявий томонларида рақобатлашишга тайёр эдилар.
Бироқ 22 ёшли футболчи туринликларнинг таклифи у учун анча афзалроқ эканлигини таъкидлаб ўтди. Футболчи аллақачон шахсий шартнома шартларини келишиб олган.
Энди ўзаро расмий келишув қолган холос. Локателлининг трансфери тахминан 40 миллион еврога баҳоланмоқда.