"Арсенал"нинг франциялик ярим ҳимоячиси Маттео Жендузи Лондон клубини тарк этишини эълон қилди.
"Мен "Эмирейтс" стадиони, мухлислар ва Лондонни ҳеч қачон унутмайман. "Арсенал"даги вақтни доимо эслайман. Мен ҳар доим мағрурлик билан клуб либосини ҳимоя қилишга интилдим. Менга ишонганларнинг барчасига миннатдорчилик билдираман. "Арсенал"га жамоасига энг яхшиларини тилайман ва мен абадий "тўпчилар" мухлиси бўлиб қоламан", - дейди Гендузи.
22 ёшли Гендузи "Арсенал" сафида 2018-йилдан бери ўйнаб келмоқда. Умуман, у барча турнирларда инглиз клуби таркибида 82 ўйин ўтказган, битта гол урган ва бешта голли узатма берган. Ўтган мавсумни у "Герта"да ижарада ўтказган эди.