Италия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Марчелло Липпи, агар Вальтер Маццари истеъфога чиқариладиган бўлса, «Наполи»ни бошқаришга рози эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда Липпи Италия радиостанцияларидан бирининг эфирида айтиб ўтган.
«Маццаридан сўнг «Наполи»га устозлик қилишим мумкинми? Мен энди 64 ёшга тўлдим, мен ҳамма нарсага тайёрман», деди Марчелло Липпи.
2006 йили Италия терма жамоаси билан жаҳон чемпиони бўлиб, орадан тўрт йил ўтиб муваффақиятсизликка учраган италиялик мутахассис аввалроқ бирор бир миллий терма жамоада фаолиятини давом эттириш истаги борлигини маълум қилганди.