Англия терма жамоаси ва "Тоттенхэм" клуби ҳужумчиси Ҳарри Кейн португалиялик мураббий Жозе Моуриньо ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мен уни мураббий сифатида ҳам, инсон сифатида ҳам жуда ҳурмат қиламан. Ва унга "Рома" билан энг яхши тилакларимни тилайман. Дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири сиз билан бирга ишлаган бўлса, бу жуда яхши. Мен уни доимо ҳурмат қиламан ва умид қиламанки, мен бутун фаолиятим давомида Моуриньо билан яхши алоқада бўламиз", - деди Кейн.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Кейн "Тоттенхэм" таркибида 35та ўйин ўтказиб, 23та гол ва 14та голли пас беришга муваффақ бўлди.