"Тоттенхэм" ҳужумчиси Ҳарри Кейн жамоанинг янги бош мураббийи Нуно-Эшпирито Санту ҳақида гапириб ўтди.
"Қачонки янги мураббий келса, клубда маълум даражада оптимизм бўлади. Мен у билан алоқада бўлмаганман, чунки клубда ҳали бўлмадим. Ҳозир Англия терма жамоасидаман ва бор эътиборимни унга қаратганман. Умид қиламанки, биз яна бир ҳафта мусобақада бўламиз. У ажойиб мураббий, "Вулверхэмптон"да жуда яхши ишлади, улар сифатли футбол ўйнашди. Евродан кейин клубга қайтганимда сиз билан боғланишимизга аминман. Албатта, футболчи сифатида доим талабга жавоб беришни хоҳлайман. Паратичи билан гаплашиш имконига эга бўлмаганман. Ишончим комилки, Европа чемпионатидан сўнг биз бир-биримиз билан танишамиз, бир-икки ҳафта таътилга чиқишим биланоқ сизга қўнғироқ қиламан. Футболда юқори даражадаги одамларнинг мақтови жуда зўр, бу ўзига ишонч, фахр бағишлайди. Эшитганимдан хурсандман", - дейди Кейн.
Ўтган мавсум Кейн АПЛда 35 ўйин ўтказиб, унда 23 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди.