Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Америка кубоги. Аргентина Колумбияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, финалга чиқди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Америка кубоги мусобақасида иккинчи финалчининг номи аниқ бўлди. Аргентина терма жамоаси Колумбияга қарши баҳсда қийинчилик билан ғалаба қозонди.

"Альбиселесте" баҳснинг 7-дақиқасидаёқ ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Мессининг узатмасидан кейин Лаутаро Мартинес дарвозани ишғол қилди.

Иккинчи бўлимда эса колумбиялик Луис Диас Аргентина посбони билан яккама-якка вазиятга чиқиб, ҳисобни тенглаштирди.

Қўшиб берилган дақиқаларда аргентиналиклар ғалаба тўпини киритишлари мумкин эди. Дастлаб Лаутаронинг зарбасидан кейин ҳимоячи бўш дарвозага кираётган тўпни қайтарган бўлса, кейинчалик Мессининг зарбаси устунга тегиб қайтди.

Пенальтилар сериясида эса Аргентина термаси посбони Эмилиано Мартинес қаҳрамонлик кўрсатди. У рақибнинг нақ 3та зарбасини қайтаришга муваффақ бўлди. "Альбиселесте" эса 4та зарбанинг 3тасини голга айлантирди. Лионель Месси биринчи бўлиб зарбани амалга ошириб, ўз имкониятидан фойдаланди.

Шу тариқа, Аргентина қийинчилик билан финалга чиқди. Лионель Скалони жамоасига Бразилия рақиблик қилади.

Америка кубоги, ярим финал
Аргентина – Колумбия 1:1 (1:0, 0:1, 0:0, 0:0), пенальтилар серияси - 3:2
Голлар: 1:0 – 7 Мартинес, 1:1 – 61 Диас.
Аргентина – Мартинес, Молина (Монтиель, 46), Пеццелья, Отаменди, Тальяфико, де Пауль, Родригес, Ло Чельсо (Паредес, 56), Месси, Мартинес, Гонсалес (Ди Мария, 67).
Колумбия – Оспина, Муньос, Мина, Санчес, Тесильо (Фабра, 46), Куадрадо, Барриос, Куэльяр (Чара, 46), Диас, Борре (Кардона, 46), Сапата (Борха, 60).
Огоҳлантиришлар: Ло Чельсо (21), Куадрадо (45), Фабра (55), Борха (63), Монтиель (72), Муньос (75), Кардона (86), Родригес (87), Барриос (88), Пеццелья (90).

Пенальтилар серияси
Лионель Месси, (1:1) — Хуан Куадрадо, (0:1)
Родриго Де Пауль, (1:1 - юқори) — Давинсон Санчес, (1:1 - дарвозабон)
Леандро Паредес, (2:1) — Йерри Мина, (1:1 - дарвозабон)
Лаутаро Мартинес, (3:2) — Мигель Борха, (2:2)
— Эдвин Кардона, (3:2 - дарвозабон)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:42, 07.07.2021.
Ўқилди: 10767 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.