Испаниянинг Marca нашри жароҳат олган футболчиларнинг маошига энг кўп пул сарфлайдиган клублар рўйхатини эълон қилди.
Манбага кўра, бу борада энг катта маблаг «Реал Мадрид»да ҳафтасига 475 минг евро оладиган Эден Азарга сарфланган. Жароҳатлар туфайли у ўтган мавсумнинг 252 кунини ўтказиб юборди.
Шу тариқа, «қироллик клуби» футболчига майдонга туша олмаган мавсумларида қарийб 17 миллион евро тўлаган.
Рейтингда иккинчи ўринни Каталониянинг «Барселона» клубининг ҳужумкор яримҳимоячиси Филиппе Коутиньо эгаллади. Бразилиялик футболчи ҳафтасига 474 минг евро ишлаб олади ва жароҳати туфайли 233 кунни ўтказиб юборди. Коутиньо ўйнай олмаган вақтида «Блауграна» унга 16 миллион евро тўлагани маълум бўлмоқда.
Рўйхатнинг учинчи поғонасини «ПСЖ»нинг бразилиялик футболчиси Неймар эгаллаган. У ҳафтасига 1 миллион евро ишлаб топади ва ўтган мавсумда 95 кунни ўтказиб юборди. Парижликларнинг зарари тахминан 13,6 миллион еврони ташкил қилмоқда.