"Интер" бош мураббийи Симоне Инзаги Эриксен ҳақида гапирди.
"Мен Эриксен билан Евродан олдин гаплашгандим. Мен унга ишонган эдим. "Интер" Чалханоглуни сотиб олиб, яхши иш қилди, у муҳим ўйинчи. Эриксеннинг қайтишга вақт бор, биз уни қучоқ очиб кутиб оламиз ", - деди мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, Европа чемпионатидаги "Б" гуруҳининг биринчи ўйинида Дания терма жамоаси Финляндия билан ўйнади (0:1). Учрашувнинг биринчи ярми охирида Эриксен мадонга йиқилиб тушди, унда юрак хуружи аниқланди. Шифокорлар футболчини қутқаришга муваффақ бўлишди, ҳозир у уйда ва тикланиш босқичини ўтамоқда.