Каталониянинг "Барселона" жамоасининг икки футболчиси Форбеснинг энг бой спортчилари рўйхатига киритилган.
Биринчиси, Каталония клуби сардори ва етакчиси Лионель Месси. Футболчи ҳали ҳам "кўк-анорранглилар" билан янги шартнома борасида келиша олмаган бўлса-да, мазкур рўйхатда "Барса" футболчиси сифатида қайд этилган. Иккинчиси Мартин Брейтвэйт. Журналда ёзишича, Дания терма жамоаси ҳужумчисининг АҚШда бозор қиймати 250 миллион доллар бўлган компанияси бор. Футболчи амакиси билан бирга мазкур компанияга эгалик қилади. Бундан ташқари, Брейтвэйт ва рафиқаси ўзларининг "Trente" (француз тилидан таржима қилишда "ўттиз" деган маънони англатади) деб номланган кийим-кечак дўконига, ҳамда Франциянинг Гавре шаҳарчасида жойлашган ресторанга эгалик қилади.
Ушбу ёзда Брейтвэйтга АПЛнинг тўртта клубидан таклифлар бор, аммо форвард "Барселона"да ўйнашни давом эттириш, ҳамда клубнинг "қотил" ҳужумчилардан ташкил топган етакчи футболчиларган муносиб қаршилик кўрсатмоқчи.