Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Евро-2020нинг ҳақиқий чемпион жамоаси

Баҳо:
+ | -

Евро-2020да ўз ўйини билан мухлислар ҳурматига сазовор бўлган жамоалар кўп бўлди. Ўзининг ҳужумкор ўйини билан ҳаммани лол қолдирган Италия, Иньеста ва Хавилардан кейин янги авлодни шакллантиришга улгурган Испания, футболнинг ҳақиқий асосчилари биз дея қитъа ғолиблиги сари катта қадам қўйган Англия...

Бироқ жорий мусобақада ҳамманинг меҳрини қозонган бир жамоа борки, биз бу ҳақда алоҳида тўхталмасак бўлмайди. Кристиан Эриксеннинг ногаҳоний йиқилишидан сўнг бир нуқтада бирлашган Дания терма жамоаси Евронинг чинакам ёқимтой жамоасига айланди. Уйда жамоадошларининг қаҳрамонликларини ҳаяжон билан кузатиб турган Эриксен матбуотда дўстларига шундай сўзлар билан мурожаат этди:  "Сизлар билан фахрланаман!"

Жамоа таркибида янги номлар кашф этилди. Меле, Дамсгор, Йенсен ва бошқалар таркибда Кристиан Эриксеннинг йўқлигини билинтирмадилар. "Барселона"да ўз ўйини билан мухлислар олқишига сазовор бўлган Брейтуэт ҳам ҳақиқий профессионал ҳужумчиларга хос ҳаракат қилди. Дилейни, Долберг, Кристенсен каби ажойиб йигитлар скандинавлар юрти жамоасини финал остонасигача етаклаб келишди. Шундай экан, бу жамоа чемпионликка муносиб жамоа эди, десак янглишмаймиз. Биргина шубҳали пенальти 1966 йилги Тофиқ Баҳромов бўлган воқеани эслатиб юборди. Ўшанда ҳам ўйин "Уэмбли"да кечаётган, финал иштирокчилари — Германия ва Англия жаҳон чемпионлиги учун курашаётган пайт эди. Инглизларнинг ҳужумчиси Жефф Хёрст узоқ масофадан туриб зарба берган ва тўп дастлаб тўсинга тегиб, сўнгра дарвоза чизиғини кесиб ўтган, балки кесиб ўтмагандир, лекин қанот ҳаками озарбайжонлик Тофиқ Баҳромовнинг гапи билан гол инобатга олинади.

Кечаги ўйинда ҳам Раҳим Стерлингнинг усталик билан йиқилиши, бунинг устига майдонда иккита тўп, Каспер Шмейхелнинг сэйви, Харри Кэйннинг қайтган тўпни голга айлантириши барча масалани ҳал қилди. Бу ерда ҳакамлар ВАР ривожланган замонда кўз юмиб ўтган шунча хато ҳаммани ажаблантирди. Менимча, бу ҳолат ҳеч қачон пенальтига тортмасди. Даниядек меҳнаткаш жамоанинг ҳурмати учун ҳам ҳакамлар 100 фоизлик ҳолат бўлмаса (ҳолат 50 фоизга ҳам тортмасди) етти ўлчаб бир кесиб қарор қабул қилишлари керак эди.

Сафарали Сиддиқов. Касби тумани

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:20, 08.07.2021.
Ўқилди: 6630 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.